Жамият | 13:54 / 14.07.2024
3073
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида газдан ноқонуний фойдаланган нефтни қайта ишлаш заводи ва фермер хўжаликлари аниқланди

Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Фото: Ўзэнергоинспекция

“Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор назорат тадбирларида учта фермер хўжалиги шартнома ва лойиҳа ҳужжатларисиз ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдалангани ҳолатлари аниқланган.

Хусусан, Чиноз туманида жойлашган Нефтни қайта ишлаш заводи 271,1 млн сўм, Зангиота туманида жойлашган “Ш.-Б. А.” фермер хўжалиги 209,6 млн сўм ҳамда Ўрта Чирчиқ туманида фуқаро М.А. га қарашли фермер хўжалиги 208 млн сўм, жами 688 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Мавзуга оид