Жаҳон | 16:03 / 15.07.2024
12213
3 дақиқада ўқилади

Россия тўрт ойдирки стратегик аҳамиятга эга Часив Ярни қамал қилмоқда. Уруш суратлари

Шаҳар вайрон бўлган, аммо бу ерда одамлар қолмоқда.

Россия қўшини 2024 йил апрелидан буён Донецк областининг Часив Яр шаҳрини эгаллашга ҳаракат қилмоқда — бу ўтган йил майида руслар назоратига ўтган Бахмут шаҳридан ғарбда жойлашган, украинлар мудофааси учун стратегик аҳамиятга эга бўлган шаҳардир. РФ мудофаа вазирлиги июл ойи бошида шаҳарнинг шарқий чеккаси ҳисобланган Новий микрорайони (Канал райони) эгаллангани ҳақида хабар берди. РФ қўшини Часив Ярда шахсий таркиб ва техникалар борасидаги катта йўқотишлар эвазига кечган амалиётнинг биринчи босқичини якунлаган. «Реванш» баталёни командири Богдан Ходаковский Канал микрорайони душман томонидан эгалланганига изоҳ бераркан, Россия бунга шаҳардаги барча кўп қаватли биноларни вайрон қилиш орқали эришганини айтади. Унинг сўзларига кўра, «Часив Яр бой берилишига яқин қолган».

Россия қўшини Часив Ярни ихтиёридаги барча қуроллардан ўққа тутмоқда, шаҳарга бошқарилувчи авиабомбалар ташланмоқда ва бошқа авиация ўт очиш воситалари қўлланмоқда, дейишади Украина қуролли кучларининг Часив Яр мудофаасида турган қирол Даниил номидаги 24-алоҳида механизациялашган бригадаси жангчилари
Marek M. Berezowski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Урушга қадар Часив Ярда 14 минг атрофида одам яшаган. 2024 йил мартига келиб шаҳарда 700 чоғли одам қолганди, уларнинг аксари эвакуациядан бош тортган катта ёшли кишилар.
Marek M. Berezowski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Marek M. Berezowski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Marek M. Berezowski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россиянинг Украинага босқини давомида яксон этилган совет учувчиси ҳайкали
Marek M. Berezowski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Часив Ярдагиларнинг кўпчилиги ертўлаларда яшамоқда, дейди мазкур фототарихни тайёрлашда суратларидан фойдаланилган фотограф Марек М. Березовский. Унинг сўзларига кўра, бу шаҳар фронт чизиғида эканига қарамай, Часив Ярда «анча одам бор».
Marek M. Berezowski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Часив Яр аҳолиси вакиллари 5 июл кунги зарбалар вақтида ҳалок бўлган қариндошига аза тутмоқда. Област ҳарбий маъмуриятига кўра, ўша куни шаҳар обшчинасида уч киши ҳалок бўлиб, учта кўп қаватли уй ҳамда бешта хусусий уй шикастланган

Мавзуга оид