Жамият | 12:07 / 15.07.2024
2589
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда уйларга хизмат кўрсатувчи ширкат электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 61,8 млн сўмни ташкил этган.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи ширкат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

«Ўзэнергоинспекция» Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Яшнобод туманида фаолият юритаётган «И.С.Т.» МЧЖ электр қурилмаларининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиб, 9 қаватли уйнинг 4 та лифт ва 40 дона ёритгичи орқали электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 61,8 млн сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид