“Трампнинг жўшқинлиги уни қутқариб қолди” — Шерзодхон Қудратхўжа
“Эмоциялари тез сиёсатчи экани, юзини буриб қолгани Трампни қутқариб қолди. Бунақа вақтда одам шок ҳолатида бўлади, у эса қўриқчиларга кутишни айтиб, яна қўлини кўтарди. Америкаликларга шу керак, президент нима бўлмасин тик туряпти, қулоғида қон”, дейди Қудратхўжа. Унинг сўзларига кўра, Трампнинг ўрнида ҳаракатлари анча суст қария Байден бўлганида, воқеанинг якуни бошқача кечарди.
АҚШнинг 45-президенти, республикачилардан президентликка номзод Трамп суиқасдга учраганидан кейин тезда яна оммага соғлом тарзда кўриниш берди. Лекин ўқ унинг қулоғига тегиб ўтган. Ўқ узган шахс эса ўша заҳотиёқ ўлдирилган.
ЎзЖОКУ ректори, сиёсий фанлар номзоди Шерзод Қудратхўжанинг фикрича, Трампни унинг тезкор эмоциялари қутқариб қолган.
“У шу қадар жўшқин, эмоциялари тез сиёсатчи экани, шу сабаб юзини буриб қолгани уни қутқариб қолди. Мен бўлган воқеани бир неча бор қайтариб-қайтариб кўрдим. У ўқ отилгани билан дарҳол реакция кўрсатди ва ерга ётди. Ўтган 20-25 секундда у нима бўлганини тушуниб етди. Ўқ миллиметрларга адашган, лекин ана шу миллиметрлар Трампни ғалаба томон бир неча метрларга яқинлаштирди. У ўрнидан турди. Одам шок ҳолатида бўлади, лекин қўриқчиларга кутишларини айтиб, яна қўлини кўтарди. Америкаликларга шу керак, президент нима бўлмасин тик туряпти, қулоғида қон. Трамп демократлардан пойгада устун келаётганини яна бир бор исботлади. Балки унинг ўрнида жаноб Байден бўлганида, ўқ унга теккан бўларди”, – дейди ректор Қудратхўжа.
Бўлиб ўтган воқеадан кейин дунё ва маҳаллий сиёсатчилар, хусусан демократлар ҳам Трампга соғлик тиламоқда. Рақиби Байден ҳам, собиқ президент Барак Обама ҳам Трампни қўллаб-қувватлашини айтган.
Бу воқеа, шунингдек, Қўшма Штатларда фуқароларнинг қуролга эгалик қилиш ҳуқуқи ҳақидаги муҳокамаларни ҳам яна жонлантирди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
17:48 / 22.11.2024
Трамп Пэм Бондини бош прокурор лавозимига янги номзод сифатида кўрсатди
13:52 / 22.11.2024