Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда икки киши айиқ ҳужумидан ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар рад этилди
Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлаётган ҳолат аслида Россиянинг Байкалорти ўлкасида қайд этилгани аниқланди.
Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида айиқ икки нафар фуқаронинг умрига зомин бўлгани ҳамда айиқ овчилар томонидан ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалди.
Вилоят экология бошқармаси ушбу хабар ёлғонлигини билдирди. Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлаётган ушбу ҳолат аслида Россиянинг Байкалорти ўлкасида содир бўлгани аниқланди. Бу ҳақида Амур вилоятининг Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан расмий муносабат билдирилган.
Жиззах вилояти Экология бошқармаси фуқаролардан бу каби нотўғри маълумотларга ишонмасликни сўради ва қонунчиликда ёлғон хабарлар тарқатган шахслар жавобгарликка тортилиши мумкинлигини эслатиб ўтди.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025