Чинозда келинига шилқимлик қилган 70 ёшли қайнота 3 суткага қамалди
Ушбу воқеадан сўнг оила ажралиш ёқасига келиб қолган. Ўғил аёли (жабрланувчи)ни қизлик уйига олиб бориб ташлаган.
Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ўз келинига шилқимлик қилган қайнота маъмурий жазога тортилди. Kun.uz суд қарори билан танишди.
Суд ҳужжатида келтирилишича, 1954 йилда туғилган М.К. 2024 йил 27 июн куни соат 17:30ларда келини М.Н.ни ишхонаси ёнидан машинасига миндириб, уйга олиб кетаётганида унга шаҳвоний шилқимлик қилган. Қайнота келинининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, номақбул хатти-ҳаракатларни содир қилгани аниқланган.
Ҳуқуқбузар судда айбига қисман иқрорлик билдирган.
“Ўша куни келинимни ишдан уйга олиб келаётганимда машинани йўл четида тўхтатдим. Чанг текканини айтиб, унинг қўлидан ушладим, сўнгра яхши кўришимни, бу хақда ўғлимнинг ҳам хабари борлигини айтдим. Ҳозирда қилган ишимдан пушаймонман”, деган у судда.
Эркак суддан оилавий шароити оғирлигини инобатга олиб, енгиллик беришни сўраган.
Жабрланувчи эса ўша куни ишдан чиққанида қайнотасини кўрганини, қайнотаси унга уйга олиб бориб қўйишини айтганини маълум қилган.
“Йўлда машинани тўхтатиб, қўлимдан ушлади ва яхши кўришини, агар иш жойимдан рухсат олсам Самарқанд шаҳрига олиб бориб, айлантириб келишини айтди. Қўлимни тортиб олиб, уйга олиб бориб қўйишини айтдим. Аммо уйга келгач ҳолатни ҳеч кимга айтмадим. Эртаси куни яна ишдан чиққан вақтимда қайнотам кутиб турганини кўрдим. Сўнгра уйга келиб, бу ҳолатни турмуш ўртоғимга айтдим. Бироқ турмуш ўртоғим гапимга ишонмади”, деган келин.
Сўнгра у ҳолатни қайнопасига айтган ва унинг телефонидан қайнотасига қўнғироқ қилиб, бир кун олдинги воқеани сўраган. Шунда қайнотаси унга яна шилқимлик қилган. Шундан сўнг турмуш ўртоғи уни қизлик уйига олиб келиб қўйган.
Келинга кўра, ҳозирда у турмуш ўртоғи билан бирга яшамаяпти. Унинг оиласи қайнотаси билан бўлиб ўтган ҳолат сабаб ажралиш ёқасига келиб қолган.
Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг 2024 йил 16 июлдаги қарори билан М.К. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган. Унга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
12:29 / 08.07.2024
Тошкентда 80 ёшли аёлга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди
11:54 / 27.06.2024
Тошкентда харидор аёлга шилқимлик қилган тарвуз сотувчи қамалди
12:05 / 15.05.2024
Кинотеатрда танишига шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди
08:31 / 02.05.2024