Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин майнерларни Россияда электр энергияси етишмовчилигида айблади
Россиянинг айрим ҳудудларида электр энергияси етишмовчилиги келиб чиқишига сабаб криптовалюталар ишлаб чиқариш учун электр истеъмолининг назоратсиз ўсишидир, деган РФ президенти иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш чоғида.
Путиннинг сўзларига кўра, айни пайтда Иркутск области, Бурятистон, Байкалорти ўлкаси аҳолиси шу муаммога дуч келган ва у Россиянинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалиши мумкин.
«Кўриниб турибдики, агар эркин қувват бўлмаса, ёки улар “майнинг фермалар” деб аталувчи корхоналар томонидан “ишлатилса, янги корхоналар, турар жой кварталлари, ижтимоий объектлар электр энергияси тақчиллиги, етказиб беришдаги узилишларга дучор бўлишади, истиқболли инвестицион ва инфратузилма лойиҳалари тўхтаб қолади”, — деган Путин.
РФ Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳар йили мамлакатда криптомайнинг мақсадларида 16 млрд kWh электр энергияси сарфланади. Бу умумий истеъмолнинг 1,5 фоизини ташкил этади. Путиннинг қайд этишича, криптомайнинг томонидан истеъмол тобора ортиб бормоқда:
«Бу ерда тўғри ва ўз вақтида қабул қилинган, шу жумладан федерал даражадаги тизимли қарорлар керак. Мен аллақачон Россиядаги рақамли валюталар майнингини тартибга солиш, жумладан, фаолиятни солиққа тортиш ва тариф ечимлари жорий қилиш тўғрисида топшириқ бердим”, — деган Путин.
Ўтган йилнинг кузида Энергетика вазирлиги криптовалюта майнинги билан шуғулланувчи компанияларга тарифни 2—5 баробарга оширишни режалаштираётгани маълум бўлган эди. “Коммерсант” нашри айниқса генерация етишмовчилиги кузатилаётган, энергия таъминоти бузилиши хавфи бўлган ҳудудларда — Бурятистон, Байкалорти ўлкаси ва Иркутск областида тарифларни оширишга қарор қилингани ҳақида ёзган эди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025