Цех ташкил қилган фуқаро 6,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Андижон шаҳрида алюмин маҳсулотини қайта ишлаб чиқариш цехи 6,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
«Ўзэнергоинспекция» Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилди.
Унда, Андижон шаҳрида фаолият юритаётган «Б.С.З.» МЧЖ ҳудудида фуқаро Й.А. ижара асосида алюмин маҳсулотини қайта ишлаш цехи ташкил этиб, ҳужжатларсиз, тўғридан тўғри газ тармоғига уланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 6 млрд 782 млн сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид
13:30 / 20.09.2024
ГФР иқтисодиёт вазири: Германияда энди газ тақчиллиги йўқ
16:57 / 19.09.2024
Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркордан 20 млн сўм олган ЭТК муҳандислари ушланди
10:00 / 13.09.2024
Хитой Андижонда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
20:05 / 12.09.2024