Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Адолат қарор топди". ИҲМА Самарқандда занжирланган бола иши бўйича муносабат билдирди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева назоратга олган воқеа бўйича суд ҳукми эълон қилинди.
Шу йилнинг март ойида ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида ёш бола автомашина ичида оёғидан занжирлаб қўйилгани акс этган видео тарқалганди.
Жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган ушбу ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева томонидан шахсий назоратга олинди.
Суриштирувлар давомида жабрланувчи Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги «Қалқон-жасорат» ҳарбий спорт мактабининг 6-синфида ўқиши, уни ғайриқонуний тарзда кишанлаб, автомашинасида олиб юрган шахс эса ушбу мактаб ўқитувчиси экани аниқланганди.
Шундан сўнг ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси [Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш] билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланганди.
Мазкур жиноят иши судда кўриб чиқилиб, қонунбузар 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вояга етмаган шахсларга нисбатан зўрлик ишлатишни кескин қоралаши ҳамда бундай ҳолатларга нисбатан муросасиз эканини билдириб, жиноят жазосиз қолмаслигини яна бир марта эслатди.
Мавзуга оид
08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди
18:00 / 13.05.2025
Ўзбекистонлик 14 нафар фахрийнинг ҳаётига оид «Хотира нури» китоби тақдим этилди
18:08 / 10.05.2025
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди
13:51 / 30.04.2025