Ўзбекистон | 14:00 / 19.07.2024
3646
1 дақиқада ўқилади

Исроил элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Зеавит Бен-Ҳиллел мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаяпти.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеавит Бен-Ҳиллел мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда

Жорий йилнинг 18 июль куни у Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан учрашди.

«Элчи хонимнинг фаол ҳамкорлиги ва давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини, илғор ташаббусларини юксак баҳолаймиз ҳамда келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», — деб ёзди Саида Мирзиёева.

Зеавит Бен-Ҳиллел 2020 йилда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимини эгаллаган эди. Илгари у Исроил ТИВнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид