Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия суди WSJ мухбири Гершкович иши бўйича терговни якунлади
Эван Гершкович иши бўйича суд тергови фақат иккита мажлисда давом этди. Олдинда - томонлар чиқиши ва ҳукм. WSJ журналисти 20 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.
Екатеринбургдаги Свердловск вилоят суди икки мажлисда Россия расмийлари The Wall Street Journal журналисти Эван Гершковични айблаган «жосуслик» иши бўйича терговни якунлади. 18 июл, пайшанба куни бўлиб ўтган иккинчи мажлис яна ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди. Томонлар чиқиши 19 июлга белгиланган. Itʼs My City Telegram-канали хабарига кўра, худди шу куни прокуратура Гершковичга ҳукм сўраши мумкин.
Россия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, судга «Ягона Россия» партиясидан Свердловск вилояти қонун чиқарувчи мажлиси депутати Вячеслав Вегнер ҳам чақирилган. Журналистлар таъкидлашича, у гувоҳ сифатида сўроқ қилинган. Аввалроқ Вегнер Гершкович ундан интервю олганини, унинг давомида одамларнинг «Вагнер» ХҲКга муносабати ва саноат корхоналари иши ҳақида сўраганини айтганди. Суд ёпиқ эшиклар ортида ўтаётгани боис Эван Гершкович иши бўйича аниқ қанча гувоҳ сўроқ қилингани маълум эмас.
Гершкович 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин
The Wall Street Journal мухбири Эван Гершкович 2023 йил март ойида Россияда қўлга олинган. У Москвадаги Лефортово суди қарори билан «жосуслик» иши бўйича ҳибсга ташланди. Гершкович Совуқ уруш тугаганидан кейин Россияда шундай айбловлар билан ҳибсга олинган биринчи хорижлик мухбир бўлди.
«ФСБ» маълумотларига кўра, журналист «Россия ҳарбий-саноат комплекси корхоналаридан бирининг фаолияти тўғрисида давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни тўплаган». Гершковичнинг ўзи ҳам, WSJ ҳам бу айбловларни рад этади, Оқ уй эса уларни «бемаъни» деб атади. Россияда журналист 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Екатеринбургда Эван Гершкович иши бўйича биринчи суд мажлиси 2024 йил 26 июнда бўлиб ўтди. Журналист 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025