Ўзбекистон | 10:11 / 19.07.2024
2310
1 дақиқада ўқилади

Тошкент-Бухоро йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади 

23 августдан бошлаб Тошкент-Бухоро йўналишида ҳафтада уч кун қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 23 августдан Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида қўшимча поезд рейси амалга оширила бошлайди

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, «Афросиёб» электропоезди ҳафтанинг ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари икки шаҳарни боғлайди. 

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

778-сонли Тошкент-Бухоро йўналиши:
Тошкент-6:59 — Бухоро-11:05.

777-сонли Бухоро-Тошкент йўналиши:
Бухоро-16:12 — Тошкент-20:20.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид