Ўзбекистон | 09:41 / 20.07.2024
3810
2 дақиқада ўқилади

Иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун харид қилинган кўмир қозони харажатлари 20 фоизгача қисмини қоплаш мақсадида, бироқ 80 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда бир марталик субсидия берилади. 

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Низом иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.

Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун харид қилинган кўмир қозони харажатларининг 20 фоизгача қисмини қоплаш мақсадида, бироқ 80 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Жамғарма маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия берилади. Бунда, субсидия «В» ва ундан юқори тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинг даражасига эга иссиқхона хўжаликларига берилади.

Иссиқхона хўжаликларига кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

Мавзуга оид