Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Венгрия табиий офатларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармаси бош директори ўринбосари, генерал-майор Кристиан Эрдели билан музокара ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Венгрия табиий офатларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлигини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Венгрия вакили Ўзбекистон томони билан фавқулодда вазиятларни бошқариш ва табиий офатлар оқибатларига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан бу борада тажриба алмашиш, ўзаро ташрифлар ташкил этиш, шунингдек, аниқ тадбирларни ўтказиш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолаш бўйича яқин алоқалар ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:46 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди
16:01 / 21.05.2025