Самарқандда сомонпояни ёқиб юборган фермер хўжалиги 244 млн сўм жаримага тортилди
Фермер хўжалиги еридаги сомонпоянинг ёқиб юборилиши оқибатида дала четидаги 240 туп тут дарахти шикастланган.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ғалладан бўшаган ердаги сомон пояларини ёқиб юборган фермер хўжалиги жаримага тортилган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Каттақўрғон тумани Яккабоғ МФЙ ҳудудида "Хушнудбек Шавкат Файзи далалари" фермер хўжалигининг 8.8 гектар ерида ғалладан бўшаган сомонпоя ёқиб юборилган. Оқибатда дала майдони атрофида ўсиб турган 240 туп тут дарахтлари шикастланган.
Ҳолат Каттақўрғон туман Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш бўлими давлат инспекторлари ва туман ФВБ ходимлари иштирокида аниқланиб, фермер хўжалиги томонидан ўсимлик дунёсига 244 800 000 сўм зарар етказилгани ҳисобланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатда ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорида жиноят аломатлари борлиги сабабли айбдор шахсларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024
Самарқанд вилояти аҳолиси 4,3 млн кишига яқинлашди
15:49 / 02.10.2024