Bitcoin кескин қимматлашди, асосий қимматбаҳо металларнинг барчаси арзонлашди – Халқаро молия бозори шарҳи
Доналд Трампга уюштирилган суиқасд унга алоқадор компаниялар акцияси бирданига қимматлашиб кетишига олиб келди. Microsoft маҳсулотларида юзага келган носозлик эса компания акцияларининг тушиб кетишига сабаб бўлди. Шунингдек, ҳафта давомидаги 5 кунлик савдоларда Bitcoin 9,64 фоизга, Ethereum эса 8,02 фоизга қимматлашди.
Июл ойининг навбатдаги ҳафтасига келиб аксарият муҳим макроиқтисодий маълумотлар эълон қилиниши фонида монетар сиёсат ҳақидаги мавзу кенг муҳокама қилина бошлади. Бунга сабаб инфляция пасайиш тенденциясининг қайта тикланиши, фоиз ставкасининг эса салкам 1 йил давомида энг юқори чўққисида ўзгаришсиз сақланиб турилганидир. Бундан ташқари, президентлик сайловлари ҳам фонд бозорини чайқатмасдан қўймаяпти. Масалан, АҚШнинг республикачилар партияси номзоди, собиқ президент Доналд Трамп ҳаётига уюштирилган суиқасд, унинг рейтинги кўтарилишига ва унга алоқадор компаниялар акцияси бирданига қимматлашиб кетишига олиб келди.
Jahon Insights канали экспертлари 15 июлдан 19 июлгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
- S&P500 – 5504 (ҳафта бошидан -1,97 фоиз, йил бошидан +15,41 фоиз);
- NASDAQ – 19522(ҳафта бошидан -3,98 фоиз, йил бошидан +16,03 фоиз);
- DJI – 40287 (ҳафта бошидан +0,72 фоиз, йил бошидан +6,89 фоиз).
Ҳафта савдоларида Dow Jones индекси 286 пунктга ўсди, NASDAQ ва S&P500 мос равишда 809 ва 111пункт пастлаб, қизил ҳудудда ёпилди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин – 2398 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -0,54 фоиз, йил бошидан +16,31 фоиз;
- Кумуш – 29,1 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -5,13 фоиз, йил бошидан +23,04 фоиз;
- Алюминий – 2324 доллар (1 тоннаси) ҳафта бошидан -5,48 фоиз, йил бошидан -2,39 фоиз:
- Мис – 4,25 доллар (1 фунти) ҳафта бошидан -7,24 фоиз, йил бошидан +8,94 фоиз.
Қимматбаҳо металлар ҳам тебранувчан ҳафтани бошдан кечирди. Олтин кумуш, алюминий ва мис мос равишда 13, 1,6, 135 ва 0,33 долларга арзонлашди.
Нефт
- WTI – 78,58 доллар (ҳафта бошидан -4,33 фоиз, йил бошидан +10,23 фоиз);
- BRENT – 82,6 доллар (ҳафта бошидан -2,77 фоиз, йил бошидан +7,22 фоиз).
Ҳафта давимида нефтнинг WTI маркаси 3,55 долларга, BRENT эса 2,35 долларга арзонлашди.
Валюталар
- USD/EUR: -0,21 фоиз (йил бошидан -1,41 фоиз);
- CNY/USD: +0,26 фоиз (йил бошидан +2,15 фоиз);
- TRY/USD: -0,25 фоиз (йил бошидан +11,89 фоиз);
- UZS/USD: -0,20 фоиз (йил бошидан +2,48 фоиз);
- RUB/USD: -0,14 фоиз (йил бошидан -1,81 фоиз).
Ҳафта савдоларида евро ва юан долларга нисбатан мос равишда 0,21 фоиз ва 0,26 фоизга пасайди, бироқ лира, сўм ва рубл 0,25 фоиз, 0,2 фоиз ва 0,14 фоизга ўсди.
Криптовалюта
- Bitcoin – 66652 доллар (ҳафта бошидан +9,64 фоиз, йил бошидан +53,63 фоиз);
- Ethereum – 3507 доллар (ҳафта бошидан +8,02 фоиз, йил бошидан +57,16 фоиз).
Bitcoin 5 кунлик савдоларда 9,64 фоизга, Ethereum эса 8,02 фоизга ошди.
Бозорлар ҳақида қисқача
Фонд бозорига тўхталадиган бўлсак, бозордаги шиддатли ўзгаришлар барча иштирокчиларни огоҳ бўлишга чақиряпти. Мисол учун, сунъий интеллектнинг ҳайратланарли ўсиши давом этаётганига қарамай, катта миқдордаги сотувлар яримўтказгич ва сунъий интеллект акцияларига босим ўтказиб, уларнинг пасайишига сабабчи бўлди. Ёки турли кўзда тутилмаган вазиятлар акциянинг кутилмаган қулашини келтириб чиқармоқда. Бунга мисоллардан бири, куни кеча Microsoft’нинг барча маҳсулотларида вақтинчалик юзага келган носозлик, дунёда биринчи глобал IT узилишни келтириб чиқарди ва бунга айбдор Microsoft вa CrowdStrike Holdings, Inc. акциялари мос равишда 3 фоиз ва 21 фоизгача арзонлашиб кетди. Бу каби ҳодисалар барча йирик инвестор ва чакана трейдерларнинг портфелларига катта риск туғдиради ва кутилмаган чайқалишлар бозорда катта тартибсизликларни келтириб чиқариши мумкин. Шу туфайли, портфел бошқарувини эҳтиёткорона юритиш қатъиян тавсия этилади.
Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 15 июлдан 19 июлгача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.
Мавзуга оид
11:36 / 16.11.2024
1 дона Bitcoin 1 кило олтиндан қиммат. Нархлар нега кескин ошди?
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
13:38 / 03.11.2024
Доллар индексида тебранувчанлик, Bitcoin нархи қимматлашди — халқаро молия бозори шарҳи
12:10 / 20.10.2024