Жаҳон | 15:07 / 21.07.2024
17726
10 дақиқада ўқилади

Миколайивга зарба оқибатлари ва йўқ қилинган Abrams’лар учун мукофотланган ҳарбийлар. Уруш суратлари

Россия Миколайивга зарба берди. Ракеталар портлаши оқибатида бир бола ва икки аёл ҳалок бўлган. Кўп қаватли турар жой биноси ва болалар боғчаси ҳужумга учраган

РФ қуролли кучлари 19 июл куни Миколайив бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Миколайив области маъмурияти раҳбари Виталий Кимнинг сўнгги маълумотларига кўра, X-59 русумли қанотли ракеталардан бири шаҳардаги аҳоли яшаш кварталларидан бирида портлаган. Бунинг оқибатида уч киши ҳалок бўлган — 13 ёшли бола (бошқа маълумотларга кўра — 12 ёшли) Кирилл Дядюшко ва икки аёл: бири 53, иккинчиси — 63 ёшда бўлган. 24 киши яраланган, шундан тўрт нафари болалар. Портлаш тўлқини ва парчалар тўққизта кўп квартирали уйларни ва болалар боғчаси биносини шикастлаган. Аввалроқ Украина бош прокурори офиси зарба икки кўп қаватли бино ўртасидаги болалар боғининг ўйин майдончасига келиб тушгани ҳақида хабар берганди. Қуйида Миколайив ўққа тутилиши оқибатлари бартараф этилиши ва жабрланганларга ёрдам кўрсатилиши акс этган суратлар.

Тиббиёт ходимлари портлаш оқибатида жароҳатланган миколайивликларга тез тиббий ёрдам кўрсатмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Россия ҳужуми вақтида шикастланган кўп қаватли уйлардан бирининг подъезди олдида. Портлаш тўлқини квартираларнинг деразаларини тўкиб ташлаган
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ўликхона ходимлари турар жой ҳовлисида зарба қурбони бўлган аёллардан бирининг жасадини махсус қопга солмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Портлаш тўлқинидан жабрланган квартиралардан бирининг эгаси полициячи ҳамроҳлигида уйини тозаламоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ракета зарбаси оқибатларини кўздан кечираётган маҳаллий аҳоли вакиллари
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Россияликлар Северскка ҳужум қилмоқда ва чор атрофни ўққа тутмоқда

РФ қуролли кучлари 19 июл куни, кун ярмида Донецк областининг Словянск шаҳридан 12 километр шимоли-шарқда жойлашган Райгородок посёлкасини ўққа тутди.

РФ қўшини Райгородокдан 33 километр масофадаги Северск шаҳри томон жануб ва шарқдан юриш қилмоқда — улар аллақачон Раздоловка ва Ивано-Даревка қишлоқларини эгаллаган. Афтидан, Россия қўмондонлиги кейинроқ Донецк областининг Украина назоратида қолаётган асосий шаҳарлари Словянск ва Краматорскка етиб бориш учун Северскни эгаллашни режалаштирган.

Райгородокда XIX аср охиридан буён мел қазиб олинади. Посёлка шимолида конлар чиқиндиларидан иборат 55 метр баландликкача бўлган тепаликлар жойлашган. РФ қўшини кенг кўламли уруш бошидан буён Райгородокни ўққа тутиб келади. 2022 йил октябрида россиялик ҳарбийлар чекинаётиб тўғонни портлатиши туфайли посёлкани сув босганди. Қуйидаги фотохроникада — украин ўт ўчирувчилари посёлка ўққа тутилиши вақтида чиққан ёнғинни ўчириши жараёни акс этган.

Кенг кўламли уруш бошлангунига қадар посёлкада 3 000 дан ортиқ киши яшаган
Ethan Swope / Getty Images
2022 йил августида ОАВ бошқа рақамларни келтирганди — 1 000 га яқин киши
Ethan Swope / Getty Images
Ethan Swope / Getty Images
Ethan Swope / Getty Images

Урушда ҳар куни ҳарбий техникалар йўқ қилинади. Россия армияси таъмирлаш ротаси ҳарбийлари уларни қандай таъмирламоқда?

Россия ва Украина Бош штаблари ҳар куни фронтда рақибининг ўнлаб ҳарбий техникалари йўқ қилингани ҳақида хабар беради. Масалан, РФ мудофаа вазирлиги иддао қилишича, кенг кўламли уруш бошланганидан буён Украинанинг 16 мингдан ортиқ танклари ва бошқа зирҳли жанговар машиналари, 12 мингта дала артиллерияси қуроллари ва миномётлари, қарийб 24 мингта ҳарбий автомобил техникалари ва ҳоказолар йўқ қилинган. Украина томони эса Россиянинг саккиз мингдан ошиқ танки, 15 мингтадан артиллерия тизимлари ва жанговар зирҳланган машиналари, 20 минг автомобил, икки мингдан ошиқ қанотли ракеталари ҳамда 12 мингдан ошиқ дронлари йўқ қилингани ҳақида хабар қилган. Аслида ҳам шундай бўлганини оператив баҳолаш деярли имконсиз.

Давлат пропаганда нашрлари хабарларига кўра, Россиянинг зарбага учраган ҳарбий техникалари жанг майдонидан чиқарилиб,  «махсус ҳарбий амалиёт ўтказилаётган ҳудуд ичкарисига» олиб кетилади — айнан қаергалигига аниқлик киритилмаган. Бундай жойларда уларни таъмирлаш роталари ҳарбий хизматчилари тузатишга ҳаракат қилади. Қуйидаги фоторепортажда — «Марказ» қўшинлар гуруҳининг усталар ротаси фаолияти кўрсатилган, бу ҳарбийлар «автомобил ва гусеницали техникаларни тиклаш» билан банд. Устахона деворларида советларнинг Иккинчи жаҳон уруши даврига оид пропаганда плакатларини ҳам кўриш мумкин: «За Родину-мать!», «Неустанно изучать боевую технику! Отлично знать свою специальность!» ва «Кончил работу — иди в баню» кабилар.

Станислав Красилников / РИА Новости / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Станислав Красилников / РИА Новости / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Станислав Красилников / РИА Новости / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Станислав Красилников / РИА Новости / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Abrams танкларини йўқ қилган россиялик ҳарбийлар тақдирланди

РФ мудофаа вазирлиги 16 июл куни Украина фронтида Американинг M1 Abrams русумли танкларини йўқ қилган ҳарбийларни тақдирлаш маросими ўтказилгани ҳақида хабар берди. Мукофотлар Донецк областининг Авдийивка йўналишида жанг қилаётган «Марказ» гуруҳи ҳарбий хизматчиларига топширилган. Бир танк учун 500 минг рублдан пул мукофоти Екатеринбургдаги «Форэс» компанияси томонидан ажратилган.

Компания вакили Иля Потанин россиялик ҳарбийлар ёз давомида Украина қуролли кучлари ихтиёрига етиб келиши кутилаётган F-15 ва F-16 қирувчи самолётларини йўқ қилганлик учун ҳам мукофотлар берилишини ваъда қилган. Потаниннинг сўзларига кўра уриб туширилган илк қирувчи самолёт учун пул мукофоти миқдори 15 миллион рублни ташкил этади.

Россиялик ҳарбийларни тақдирлаш маросими. Деворга РФ янги мудофаа вазири Андрей Белоусовнинг фотосурати ва ундан иқтибос келтирилган плакат осилган: «Хато қилиш мумкин, алдаш мумкин эмас».
Станислав Красилников / РИА Новости / Спутник / Profimedia
Православ руҳоний ҳарбийларни тақдирлаш маросимида иштирок этмоқда. Бу маросим айнан қаерда ўтказилгани номаълум. Мудофаа вазирлиги фақат маросим «махсус ҳарбий амалиёт ўтказилаётган ҳудуд ичкарисида» ўтказилганини маълум қилган.
Станислав Красилников / РИА Новости / Спутник / Profimedia
Вазирликка кўра, ҳарбийларга пул мукофотларини «Марказ» қўшинлар гуруҳи қўмондонининг ҳарбий-сиёсий ишлар бўйича ўринбосари, генерал-майор Кирилл Кулаков топширган.
Станислав Красилников / РИА Новости / Спутник / Profimedia
Станислав Красилников / РИА Новости / Спутник / Profimedia

Часив Яр учун жанглар давом этмоқда

Украина қуролли кучларининг қирол Даниил номидаги 24-алоҳида механизациялашган бригадаси Донецк области Бахмут шаҳри ғарбидаги Часив Ярни мудофаа қилмоқда, Россия қўшини бу жойни эгаллаш учун 2024 йил апрелидан жиддий ҳаракат бошлаганди. Ҳозирда, украин ҳарбийларининг сўзларига кўра, фронт чизиғи ва асосий ҳарбий ҳаракатлар Северский Донец-Донбасс канали бўйлаб ўтмоқда, бу канал икки томон учун сув тўсиғи ҳисобланади. Россия армияси фронтнинг бу участкасида Украина қуролли кучлари бўлинмаларига қараганда сон жиҳатдан устунлик қилмоқда.

24-бригада шифокорлари дала шароитида қурилган барқарорлаштириш пунктларида ярадор жангчиларни ўзига келтириш ва жарроҳлик амалиётлари ўтказиш билан шуғулланмоқда. Жабрланувчи биринчи тиббий ёрдамдан кейин фронт ортидаги ҳудудларга эвакуация қилинади, у ерларда тўлиқ даволаниш имкониятига эга бўлади. Қуйида шифокорлар Часив Яр атрофида қандай шароитларда иш олиб бораётгани акс этган суратлар.

24-бригаданинг ярадор жангчиси Часив Яр яқинидаги барқарорлаштириш пунктидаги операция столида
Oleg Petrasiuk / қирол Даниил номидаги 24-бригада / AP / Scanpix / LETA
24-бригаданинг яраланган жангчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши
Oleg Petrasiuk / қирол Даниил номидаги 24-бригада / AP / Scanpix / LETA
Oleg Petrasiuk / қирол Даниил номидаги 24-бригада / AP / Scanpix / LETA
Oleg Petrasiuk / қирол Даниил номидаги 24-бригада / AP / Scanpix / LETA
Oleg Petrasiuk / қирол Даниил номидаги 24-бригада / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид