Жамият | 15:44 / 22.07.2024
5032
1 дақиқада ўқилади

28,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иккита газ заправка аниқланди

Сирдарё туманида 2 та АГТКШ 28,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди. 

Фото: Ўзэнергоинспекция

Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабарига кўра, Сирдарё туманида жойлашган “М.Г.” МЧЖга қарашли АГТКШда жамият мансабдор шахслари “Автопилот-Про” русумли газни ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиб 20,5 млрд сўмлик (8,2 млн куб метр) табиий газни ўғирлаган.

Бу каби ҳолат Сирдарё туманидаги “С.А.Л.” МЧЖга қарашли АГТКШда ўрнатилган ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 7,9 млрд сўмлик (3 млн куб метр) табиий газ талон-торож қилинган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик), 4-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган.

Мавзуга оид