Ўзбекистон ва Таиланд товар айирбошлаш ҳажмини 500 млн долларга етказмоқчи
Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 170 фоизга ошди.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари вазифасини вақтинчалик бажарувчи Шоҳрух Ғуломов Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги доимий котиби ўринбосари Бусади Сантипитакс бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига кўра, делегация таркибида Таиланднинг йирик компаниялари раҳбарлари бор эди.
Таиланд томонига Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз режим тақдим этгани учун миннатдорчилик билдирилди.
Ижобий натижалар икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиш суръатларини кўрсатмоқда – жорий йилнинг биринчи ярмида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 170 фоизга ошди. Яқин келажакда қўшма инвестиция лойиҳалари сонини кўпайтириш ва товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион АҚШ долларига етказиш бўйича чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув якунида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги, туризм, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик ва электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқиш каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
21:12 / 29.09.2024
Таиланд ҳукумати иқтисодиётни рағбатлантириш учун фуқароларга 300 доллардан тарқатишни бошлади
01:00 / 29.09.2024
Таиландда фермер девор қулаши хавфи сабаб 100 дан ортиқ тимсоҳини ўлдиришга мажбур бўлди
13:20 / 27.09.2024