Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда блогерларга курслар ва онлайн семинарларни лицензиясиз олиб бориш тақиқланади
Россиялик блогерларга таълим хизматларини кўрсатишга рухсат берувчи лицензиясиз курслар ва тренингларни сотиш тақиқланади. Бу РФ Давлат думаси вице-спикери Пётр Толстой раҳбарлигидаги депутатлар гуруҳи ишлаб чиққан “Таълим тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар пакетида назарда тутилган, деб ёзади «Известия» нашри.
“2022 йилда биргина онлайн мактабларнинг умумий даромади 95 млрд рублга етган. 2023 йилнинг I чорагида соҳада тушум 46,7 млрд рублга етган, йил якунларига кўра онлайн мактабларнинг айланмаси 30 фоизга ўсган ва 123 млрд рублни ташкил қилган”, — дейилади қонун лойиҳасига тушунтириш хатида.
Ҳужжатда, шунингдек, янги касбларга ўқитиш, саломатлик, тадбиркорлик, психология, экзотерика, молиявий саводхонлик, фитнес ва инсоний муносабатлар тўғрисидаги курслар энг оммабоп йўналишлар экани қайд этилган.
Ташаббус муаллифларининг қайд этишича, лицензиясиз сифатсиз таълим хизматлари кўрсатилиши эҳтимоли ортади, бу эса истеъмолчилар зарарига ишлайди. Шунингдек, виждонсиз блогерлар солиқ тўлашдан бўйин товлаб, ахборот-маслаҳат хизматларини таълим фаолияти ўлароқ тақдим этишмоқда. Шу йўл билан улар солиқ имтиёзларидан фойдаланишмоқда.
Қонун лойиҳаси муаллифларидан бири Яна Лантратованинг айтишича, мактаб ўқувчилари орасида ягона давлат имтиҳонларига тайёргарлик кўришда блогерлар ва турли онлайн мактабларнинг машҳурлиги муаммони янада долзарб кўринишга келтиради. Лантратова айни пайтда қонунчиликда блогер тушунчаси йўқлиги, депутатлар соҳавий идоралардан қай бири ушбу соҳани тартибга солиши ва лицензия бериши тўғрисида бир тўхтамга кела олмаётганини айтган.
“Шундай фаолият турлари борки, блогерлар унда аккредитация олишолмайди. Шу сабабли айрим нюанслар бор”, — деган блогерлар миллий ассоциацияси кенгаши раиси Мария Терентйева-Галицких. Давлат имтиҳонларига тайёргарлик кўришни ҳам регламентга солиб бўлмайди, деган ўқитиш бўйича экспертлар ассоциацияси раҳбари, “Мегакампус” компанияси бошлиғи Григорий Аветов.
“Агар сиз тарих бўйича педагогни ёлласангиз ва у бола билан 5-9-синфлар учун шу фанни такрорласа, буни давлат имтиҳонига тайёргарлик кўриш, деб баҳолаб бўладими? Кўплаб репетиторлар ўзини ўзи банд қилувчилар сифатида ишлашади, улар учун ҳеч қандай лицензия назарда тутилмаган”, — дейди Аветов.
Россияда онлайн таълим бериш ва коучингни тартибга солиш керак, чунки улар фаол ривожланиб бормоқда ва шу билан бирга истеъмолчилар ҳуқуқини поймол қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар кўпаймоқда, дейди Жамоатчилик истеъмол ташаббуси раҳбари Олег Павлов. Унинг сўзларига кўра, онлайн таълим бериш соҳасида қонунбузарликлар сони 60 фоизга ошган. Унинг айтишича, аксарият ҳолларда истеъмолчи кимдан курс сотиб олаётганини билмайди: юридик шахсданми, хусусий тадбиркорданми ёки алоҳида шахсданми. Шунингдек, курсларнинг сифати ва ўқитиш натижаларига ҳам саволлар кўп, деган Павлов.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025