2024 йилги Париж Олимпиадасида чипталар савдоси бўйича рекорд ўрнатилди
Ушбу ёзги Олимпиада ўйинлари тарихдаги энг юқори даромад келтирган мусобақа бўлди.

Фото: Getty Images
Франция пойтахти Парижда 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари учун чиқарилган 10 миллион чиптадан 9,3 миллиони сотилган. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Қайд қилинишича, чипталар нархи 90, 250, 500, 900, 1600 ва 2700 евро бўлиб, 2700 евролик чипта эгалари овқатни ўз ичига олган пакет учун жами 3850 евро тўлайди.
Агар 1996 йилда Атлантада (АҚШ) 8,3 миллион чипта сотилган бўлса, 28 йилдан кейин Парижда бу рекорд янгиланди.
Париж Олимпиадасининг 90, 250 ва 500 еврога баҳоланган барча чипталари сотилиб кетган. 900, 1600 ва 2700 еврога баҳоланган чипталар ҳам деярли сотилиб бўлган.
Олимпиада ўйинлари тарихида илк бор очилиш маросими шаҳар бўйлаб ўтказилади ва ҳамма учун очиқ бўлади. Маросим иштирокчилари карвонлари Сена дарёси бўйлаб 6,5 километрлик чизиқ бўйлаб ҳаракатланади. Маросим Трокадеро майдонида тугайди.
Таъкидланишича, Париж шаҳрининг Сена дарёси атрофидаги уй эгалари талаб юқорилиги туфайли, уй ижараси нархини кескин кўтарган. Масалан, 26 июл кунги очилиш маросимида уй ижараси нархи 20 минг евродан ошган.
Ўзбекистон Олимпиада тарихида илк бор 19 спорт турида 90 нафар атлет билан иштирок этади.
Мавзуга оид

12:00 / 16.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди

21:15 / 15.03.2025
Париждаги келишувлар, 800 миллионлик бож ва таглик текшируви — ҳафта дайжести

20:35 / 15.03.2025
Павел Дуровга Францияни тарк этиш учун рухсат берилди

11:51 / 14.03.2025