Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Афросиёб» электрпоездлари қатнови жадвали ўзгартирилиши мумкин
Хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш мақсадида қатновлар 1 соат эртароқ бошланиши режалаштирилган.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тезюрар поездларнинг эрталабки қатнов вақтини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Қайд қилинишича, бу хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши мумкин.
«Афросиёб» электропоездлари эрталабки қатнови вақтини 1 соат олдинга суриш таклиф қилинмоқда.
Жумладан:
- Тошкент – Қарши йўналишида поезднинг амалдаги жўнаш вақти соат 7:24, таклиф қилинаётган вақт – 6:24;
- Тошкент – Самарқанд, амалдаги жўнаш вақти 7:47, таклиф қилинаётган вақт – 6:47;
- Тошкент – Бухоро, амалдаги жўнаш вақти 8:23, таклиф қилинаётган вақт – 7:23;
- Тошкент – Бухоро, амалдаги жўнаш вақти 8:50, таклиф қилинаётган вақт – 7:50.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қатнов жадвали ўзгартирилиши муносабати билан йўловчилар ўртасида сўров ташкил қилган.
Мавзуга оид
20:42 / 06.05.2025
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади
17:53 / 17.04.2025
«Афросиёб» поездлари ҳаракати жадвалига ўзгаришлар киритилди
20:49 / 27.03.2025
«Ўзтемирйўлйўловчи» танқид ортидан поездларда санитария назорати кучайтирилишини эълон қилди
11:06 / 12.03.2025