Исроил элчиси Ўзбекистондаги тўрт йиллик дипломатик миссиясини якунлаяпти
Зеҳавит Бен Ҳиллел 2020 йилдан буён Исроилнинг Тошкентдаги элчихонасини бошқариб келмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг мамлакатдаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Зеҳавит Бен Ҳиллелни қабул қилди.
"Мамлакатимизда тўрт йиллик дипломатик миссиясини якунлаётган Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Зеҳавит Бен Ҳиллел хонимни қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. – Элчи хонимга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".
Зеҳавит Бен Ҳиллел 2020 йилдан буён Исроилнинг Тошкентдаги элчихонасини бошқариб келмоқда. 18 июл куни элчини Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева қабул қилди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024