Ўзбекистон | 18:32 / 24.07.2024
66764
1 дақиқада ўқилади

Ўзгидромет ўта иссиқ об-ҳаво шароити ҳақида огоҳлантирди

Аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши мумкин.

Фото: Ўзгидромет

25-29 июл кунлари Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари, республиканинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача бўлиши кутилмоқда, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Мавзуга оид