Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асосий ставка пасайди, бу нималарга таъсир қилади? – Марказий банк раиси изоҳ берди
2017 йилнинг июн ойидан бери илк марта Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиздан пастга тушди. Асосий ставканинг 0,5 фоизга пасайтирилиши у билан боғлиқ ўзгарувчан фоизларда ажратилган кредитларнинг ҳам худди шу даражада пасайишига таъсир кўрсатади.
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиздан 13,5 фоизга ўзгартирди. Бу эса 7 йилдан сўнг асосий ставканинг биринчи марта 14 фоиздан пастроқ тушиши ҳисобланади. 25 июл кунги матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов асосий ставка пасайтирилишининг таъсир кўлами ҳақида тўхталиб ўтди.
«Асосий ставканинг 0,5 фоизга пасайтирилиши қаерда акс этади десак, биринчи навбатда асосий ставка билан боғлиқ, ўзгарувчан фоизларда ажратилган кредитларга таъсир қилади. Бу бевосита таълим кредити, имтиёзли ипотека кредити, оилавий тадбиркорлик бўйича асосий ставкага боғлаб ажратилган кредитларда ўз аксини топади.
Иккинчи жуда таъсирини тез кўрадиган жараёнимиз бу – Марказий банк билан бўладиган пул бозоридаги операциялар билан боғлиқ. Бизнинг repo, overnight операцияларимиз, депозит операцияларимизда бу албатта ўз аксини топади. Энди бевосита пул бозорига кенг маънодаги таъсири, жаҳон тажрибасида ҳам шу нарса бор, II чоракдан VI чораккача чўзилиши мумкин. Яъни бозор ставкаларида белгиланган кредитлар бўйича. Яна бир нарсани айтаман, кредит фоизини асосий ставкага бевосита боғлаб қўйиш бирмунча нотўғри. Чунки ҳар бир қарз олувчи билан банк ўртасидаги муносабатлар қарз олувчининг лаёқатлилиги даражасидан келиб чиқиб белгиланадиган жараён», деди МБ раиси.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025