Ўзбекистон | 12:30 / 25.07.2024
1582
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда "Ёшлар – келажак бунёдкорлари" III халқаро қурултойи ўтказилади

Қурултой 1000 нафарга яқин ўзбекистонлик ва хорижлик ёшларни ўз атрофида бирлаштиради. 

Фото: ЎзА

Иорданиянинг Ammon News газетасида бўлажак "Ёшлар – келажак бунёдкорлари" III халқаро қурултойига бағишланган мақола эълон қилинди.

"Дунё" хабарига кўра, шу йилнинг 8–13 август кунлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида "Ёшлар - келажак бунёдкорлари" III халқаро қурултойи бўлиб ўтади.

"Қурултойнинг тантанали очилиш маросими 9 август Шаҳрисабзнинг Оқсарой мажмуасида ўтказилади. Шунингдек, иштирокчиларни турли танловлар, плоггинг мусобақалари, экологик ва туристик лойиҳалар, китобхонлик куни, миллий ва этноспорт мусобақалари, ёшлар учун бизнесни ташкил қилиш, маданий-кўнгилочар тадбирлар ва таниқли инсонлар билан учрашувлар кутмоқда", – деб ёзган Ammon News.

Иордания нашрида таъкидланганидек, қурултой 1000 нафарга яқин ўзбекистонлик ва хорижлик ёшларни ўз атрофида бирлаштиради. Мақсад ёшларнинг экология ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги фаоллигини ошириш, уларни туризм соҳасига кенг жалб этиш, ёш авлоднинг экология ва туризм соҳасидаги истиқболли ғоялари ҳамда лойиҳаларини рўёбга чиқаришдир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид