Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полшада безорилардан ўзини ҳимоя қилган ўзбекистонлик йигит қамоқдан қўйиб юборилди
У ўзини ҳимоя қилиш мақсадида пичоқ ишлатиб, безориларга жароҳат етказган эди.
Полша пойтахти Варшавада бир гуруҳ безорилардан ўзини пичоқ билан ҳимоя қилган ва якунда полиция томонидан ушланган ўзбекистонлик йигитга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси хабар берди.
«Полша ҳуқуқ-тартибот идоралари билан М.Козимжоновнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилган музокаралар ва тезкор тадбирлар натижасида фуқаромизга нисбатан 2024 йилнинг 24 июл куни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинишига эришилди», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда ва ҳолат дипломатик ваколатхона назорати остида.
Аввалроқ, Варшавадаги овқат етказиб бериш хизматида ишлаётган М.К. интернет орқали бир қиз билан танишиб, фирибгарларнинг тузоғига тушгани маълум бўлган эди. Ҳодиса Бродненск боғида содир бўлган. Қиз йигитни тунаш мақсадида ўзининг танишлари олдига олиб борган. У ерда икки ўсмир калтаклай бошлагач, М.К. ўзини пичоқ билан ҳимоя қилган ва уларни жароҳатлаган. Шундан сўнг, полиция томонидан ушланган. Таъкидланишича, М.К. терговга жабрланувчи сифатида жалб қилинган.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
20:44 / 02.05.2025