Ўзбекистон | 10:16 / 25.07.2024
2683
2 дақиқада ўқилади

Туризм соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази ташкил қилинади

Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази негизида юридик шахс мақомига эга бўлган Туризм соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази ташкил қилинади.

Фото: 201countries.com

“Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2025-2026 ўқув йилидан Самарқанд шаҳридаги Халқаро туризм академиясида меҳмонхоналар ва ресторанлар учун юқори малакали хизмат кўрсатувчи ходимларни тайёрлаш йўлга қўйилади.

2025 йил 1 мартгача “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети қошидаги профессионал таълим муассасаларига халқаро даражада тан олинган таълим дастурларини “франшиза” асосида жорий этиш чоралари кўрилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

  • 2024-2025 ўқув йилигача туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳалари бўйича олий таълим дастурларини жаҳон рейтингида биринчи 100 таликка кирувчи нуфузли ОТМ таълим дастурлари асосида қайта кўриб чиқади;
  • туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларига оид олий таълим йўналишларининг дуал таълим шакли бўйича Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги малака талаблари ҳамда таълим дастурларини ишлаб чиқади;
  • белгиланган ОТМ ҳузурида шартнома асосида араб, япон, хитой, ҳинд, испан, италян, корейс, урду, индонез ва малай тилларида хизмат кўрсатувчи гид-таржимонларни тайёрлаш бўйича қўшимча курсларни ташкил этади.

Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази негизида юридик шахс мақомига эга бўлган Туризм соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази ташкил қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид