Жаҳон | 09:01 / 26.07.2024
4338
2 дақиқада ўқилади

CAS россиялик фигурали учувчиларга Олимпиада «олтини»ни қайтармади

Спорт арбитраж суди россиялик фигурали учувчиларнинг Пекин Олимпиадаси олтин медалидан маҳрум этилгани ҳақидаги апелляциясини рад этди.

Фото: David Ramos/Getty Images

Спорт арбитраж суди (CAS) 25 июл, пайшанба куни россиялик фигурали учувчилар ва Россия олимпия қўмитасининг (РОҚ) Россия терма жамоасини 2022 йилги Пекин Олимпиадаси олтин медалидан маҳрум қилиш ҳақидаги апелляциясини рад этди.

Россия конкида фигурали учиш федерацияси (РКФУФ) CAS қароридан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди. «Ҳуқуқий далиллар бутунлай тоза ва адолатли курашда медалларни қўлга киритган Россия жамоаси томонида эди», дейилади федерация расмий сайтида чоп этилган расмий баёнотда. Шунингдек, суд қарорнинг фақат бир қисмини асоссиз эълон қилгани қайд этилган. 

«Қарор асосларини ўз ичига олган тўлиқ ҳужжат тақдим этилиши билан биз уни батафсил таҳлил қилиб, мазмун-моҳияти ҳамда спортчиларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кейинги қадамларимиз бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришимиз мумкин бўлади», - дея қўшимча қилди спорт федерацияси.

Фигурали учиш бўйича Россия жамоасининг Олимпия «олтини»дан маҳрум этилиши

29 январ куни CAS россиялик фигурали учувчи Камила Валиевани антидопинг қоидаларини бузгани учун тўрт йилга дисквалификация қилди. Хусусан, 2022 йилги Пекин Олимпиадасида у фигурали учиш бўйича жамоавий мусобақаларда қатнашди, Россия унда биринчи ўринни эгаллади.

CAS қарорига кўра, Халқаро конкида учиш иттифоқи (ISU) Валиеванинг натижасини бекор қилди, натижада Россия терма жамоаси биринчи ўриндан учинчи ўринга тушиб кетди. Шу тариқа, АҚШ терма жамоаси ушбу йўналиш бўйича чемпион бўлди. 

Мавзуга оид