Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Руминияда дрон қулашини Россия ҳужуми сифатида баҳоламайди
Руминия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Плауру румин қишлоғи ҳудудида рус дронларининг бошқа парчаларини қидириш давом этмоқда.
Руминия ҳудудида Россия учувчисиз учоқлари парчалари топилганидан кейин НАТО Россиянинг алянс ҳудудига атайлаб ҳужум қилгани аломатларини кўрмади. Бу ҳақда 26 июл, жума куни Reuters хабар берди. «НАТОда Россиянинг иттифоқдош ҳудудга атайлаб ҳужум қилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, бу ҳаракатлар масъулиятсизлик ва потенциал хавфлидир», деди алянс вакили.
25 июлга ўтар кечаси Россия йирик ҳужумига учраган Украинанинг Исмоил порти яқинида жойлашган Плауру қишлоғи ҳудудида Россиянинг Shahed учувчисиз учоқлари парчалари топилди. Ҳодиса муносабати билан, Руминия ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича НАТО миссияларида қатнашаётган Финландиянинг иккита F-18 қирувчиси кузатув учун ҳавога кўтарилди.
Руминия Мудофаа вазирлигидан берилган баёнотга кўра, бошқа учувчисиз учоқлар парчаларини қидириш давом этмоқда. Департаментнинг аниқлик киритишича, дронлар қулаши мумкин бўлган ҳудуд «яшаш жойларидан ташқарида жойлашган ва инфратузилманинг ҳеч қандай элементи зарар кўрмаган».
Мавзуга оид
14:20 / 23.05.2025
Руминияда президентлик сайловлари натижаси бўйича шикоят рад этилди
12:55 / 19.05.2025
Telegram асосчиси Руминияда цензура жорий этишдан бош тортди
12:16 / 19.05.2025
Руминияда президентлик сайловида Бухарест мэри ғалаба қозонди
14:05 / 16.05.2025