Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорнинг 7000 долларини қўлга киритган электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси ушланди
Ургут туманида тадбиркорнинг 7000 АҚШ долларини қўлга киритган электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, Ургут тумани электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси А.Н. (муқаддам судланган) Z.H. МЧЖ ҳисобчиси Ф.Н.нинг ишончига кириб, ушбу МЧЖнинг қуруқ мевани қайта ишлаш фаолияти узлуксиз ишлаши учун 14 000 АҚШ доллари эвазига алоҳида электр тармоғини тортиб, янги трансформатор ўрнатиши ҳамда тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, шундан 7000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Шунингдек, текширув давомида А.Н.томонидан 7000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
13:56 / 02.05.2025
1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
11:55 / 28.04.2025