Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистонлик спортчи ўнинчи Олимпиадада қатнашиб, рекордни такрорлади
Спортнинг ўқ отиш тури бўйича иштирок этаётган Нино Салуквадзе 1988 йилдан бери Олимпиада ўйинларини ўтказиб юбормаяпти.
Гуржистонлик Нино Салуквадзе ўз фаолиятидаги ўнинчи Олимпиадада қатнашиб, канадалик чавандоз Ян Миллар рекордини такрорлади.
55 ёшли Салуквадзе 27 июл куни Парижда бўлиб ўтган 2024 йилги ўйинларда 10 метр масофага пневматик тўппончадан отиш бўйича саралаш босқичида қатнашиб, 44 нафар иштирокчи орасида 38-ўринни эгаллади ва финалга чиқа олмади.
Салуквадзе биринчи марта 1988 йилда СССР терма жамоаси таркибида Олимпия ўйинларида қатнашган. Кейин у 25 метр масофага тўппончадан отишда олтин, шунингдек, 10 метр масофага отишда кумуш медални қўлга киритди. 2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган ўйинларда Салуквадзе 10 метрга ўқ отишда бронза медалига эга бўлди.
Миллар илгари ўнта Олимпиадада (1972, 1976, 1984, 1988, 1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012) қатнашган тарихдаги ягона спортчи эди.
Мавзуга оид
13:16 / 27.05.2025
Гуржистон Мустақиллиги кунида Тбилисида намойишлар тинч ўтди
10:53 / 24.05.2025
Гуржистонда мухолифат етакчиларидан бири Жапаридзе ҳибсга олинди
16:50 / 25.04.2025
Гуржистон собиқ бош вазири ва ҳукмрон партия раиси Ираклий Гарибашвили сиёсатдан кетишини эълон қилди
11:39 / 18.04.2025