Имтиҳонда антиқа ҳодиса: абитуриентга тез ёрдам ходими орқали телефон киритилди
17 июл куни Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида тест топшираётган абитуриентнинг кутилмаганда “соғлиги ёмонлашади” ва тез тиббий ёрдам чақирилади. Тиббий кўриклардан сўнг “аҳволи яхшиланган” абитуриент имтиҳонга қайтиб киради. Орадан бироз вақт ўтиб, назоратчилар унда телефон пайдо бўлиб қолганини аниқлашади.
Kun.uz манбасининг хабар қилишича, 17 июл куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Ёшлик” спорт мажмуасида ўтаётган тест вақтида абитуриентлардан бирининг аҳволи ёмонлашган. Унга ёрдам кўрсатиш учун тез ёрдам ходимлари етиб келган ва тиббий ёрдам кўрсатилган. Аҳволи яхшилангач, абитуриент тест жараёнига қайтган. Орадан бироз вақт ўтиб, назоратчилар абитуриентда телефон борлигини аниқлашади ва тегишли далолатнома тузилиб, у тест жараёнидан четлаштирилади..
Билимларни баҳолаш агентлиги ушбу ҳолат ҳақиқатан ҳам содир бўлганини Kun.uz’га тасдиқлади.
Ҳолат бўйича Шайхонтоҳур туман тез тиббий ёрдам бўлими қўшимча маълумот берди. Унга кўра, ходим ўз аризасига кўра ишдан бўшатилган, бўлим бошлиғига ҳайфсан эълон қилинган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:27 / 20.11.2024
Беморни табибга олиб борган машина тез ёрдам хизматига тегишли эмаслиги маълум қилинди
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
21:02 / 22.10.2024
Австралияда тушиб кетган телефонини олишга уринган аёл 7 соат тош орасида қолиб кетди
20:04 / 07.10.2024