Россия ИИВ подполковниги Москва вилоятини мигрантлардан «оқартириш» вазифаси ҳақида гапирди
Миграция масалаларига бағишланган йиғилишда чет элликлар Москва вилоятини «қорайтираётгани» айтилган.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти бўйича Бош бошқармаси бошлиғи Виктор Пауков «Москва вилояти чет элликлар билан «қорайиб» қолмаслиги учун уни «оқартириш» вазифасини қўйди. Бу ҳақда Долгопрудний шаҳри мэри иштирокида ноқонуний миграция мавзуси муҳокама қилинган ҳайъат йиғилишида айтиб ўтилди.
ИИВ вилоят бошқармаси бошлиғининг сўзларини подполковник унвонига эга бўлган полиция вакили келтирган, унинг исми-шарифи айтилмаган.
Унинг сўзларига кўра, душанба куни вилоят бошқармасининг кенгайтирилган ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтган, унда Пауков «бу соҳа»га алоҳида тўхталиб, у президент ва Ички ишлар вазирлиги раҳбари назоратида эканлигини таъкидлаган.
«Таъкидланганидек, асосий вазифа, у айтганидек, хорижлик фуқаролар томонидан, таъбир жоиз бўлса, Москва вилояти «қорайиб» қолмаслиги учун уни «оқартириш»дир. Бу кейинги олти ой учун белгиланган асосий вазифадир», деди ИИВ вакили.
Аввалроқ, 2024 йилнинг биринчи ярмида Москва судлари мигрантлар маъмурий ҳуқуқбузарликлари бўйича 27 мингга яқин қарор чиқарди ҳақида хабар берилди.
Маълумотларга кўра, судлар 3 июндан 9 июнгача бўлган даврда 2336 та иш бўйича максимал даражада кўп қарор чиқарган, бу «Крокус Сити Холл»даги терактдан кейинги ҳафтадаги қарорлардан деярли 1,5 баравар кўп (1441 та қарор).
Мавзуга оид
17:47 / 22.11.2024
Кремл Россияга мигрантлар нима учун кераклигини тушунтирди
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024