Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент кимё халқаро университети Самарқанд филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали бош муҳандиси 1000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тошкент кимё халқаро университетининг Самарқанд филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бош муҳандис ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали бош муҳандиси Ш.Х. фуқаролар Ш.Я. ва Х.К.нинг ишончига кириб, уларни Тошкент кимё халқаро университетининг Самарқанд филиалига ўқишга киритиб қўйиши эвазига фирибгарлик йўли билан 1000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
18:43 / 16.05.2025