ЕИ Россия активларидан тушган фойдани биринчи марта Украинага ўтказмоқда
Россия Федерациясининг Европадаги музлатилган активларидан тушган 1,5 миллиард евро фойда Украина мудофааси ва тикланишига йўналтирилади.
Европа Иттифоқи биринчи марта Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромадни Украинага ўтказади. Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен 26 июл, жума куни ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида маълум қилганидек, тўлов миқдори 1,5 миллиард еврони ташкил этади, тўлов шу куни ўтказилади.
«Украина ва бутун Европани яшаш учун хавфсизроқ жойга айлантириш учун Кремл пулидан фойдаланишдан яхшироқ нарса йўқ», деб ёзди фон дер Ляйен.
Ўз навбатида, Кремл расмий вакили Дмитрий Песков «Европа комиссиясининг бундай қадамлари жавобсиз қолмаслигини» айтди. «Бу, албатта, Европа Иттифоқи томонидан амалга оширилаётган ноқонуний қарорларга жавобан ўйланган ҳаракатлар учун сабаб, лекин улар бизнинг манфаатларимизга тўлиқ мос келиши керак», - дея Песковнинг сўзларини келтиради «Интерфакс» агентлиги.
ЕИ майда Россия активларидан даромадни Украинани қўллаб-қувватлаш учун ишлатиш режасини келишиб олди
Май ойида Европа Иттифоқи элчилари Брюсселдаги йиғилишда узоқ давом этган маслаҳатлашувлардан сўнг, музлатилган Россия активларидан тушган маблағларни Украинага ҳарбий ёрдамни молиялаштириш учун ишлатиш режасини келишиб олдилар.
Ўша пайтда ЕИга раислик қилган Белгия хабарига кўра, пул Украинанинг тикланишини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакат мудофаасига сарфланади. Бундан ташқари, фақат 2024 йилда тўловлар миқдори 3 миллиард еврогача етиши мумкин.
Ушбу режа бўйича музокаралар, жумладан, Австрия ва бошқа бир қатор давлатлар қурол ва ўқ-дориларни тўғридан тўғри етказиб беришда иштирок этишдан бош тортганлиги сабабли узоқ давом этди. Уларнинг илтимосига кўра, Россия даромадларидан келадиган фоизларнинг бир қисми ёрдам бошқа турларига йўналтирилиши тўғрисида келишувга эришилди, дея хабар беради Германиянинг dpa агентлиги.
G7 давлатлари Киевга Россия активлари ҳисобидан 50 млрд доллар ажратади
G7 давлатлари, шунингдек, июн ойида Киевга музлатилган Россия активларидан тушган даромад эвазига кредит беришга келишиб олди. Умуман олганда, «Катта еттилик» Украинага 50 миллиард доллар тўлашни режалаштирмоқда ва у қарзни Россия Федерацияси Марказий банкининг Ғарб мамлакатларида музлатилган активларидан ўтказилган фоизлар ҳисобидан тўлайди.
Мавзуга оид
15:56
Россия компанияси Ўзбекистон фуқароларини қурилиш соҳасида ишга олмоқчи
14:18
Россия ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш соҳасида ишга олмоқчи
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
23:22 / 22.11.2024