Жаҳон | 19:02 / 29.07.2024
24333
17 дақиқада ўқилади

110 йил олдин Биринчи жаҳон уруши бошланганди — ғайриинсоний, қонли ва дунёни бутунлай ўзгартирган уруш

Бунга бир асрдан ошди, аммо кўп нарса ўзгармагандек.

Роппа-роса 110 йил муқаддам, 1914 йил 28 июлида, Биринчи жаҳон уруши бошланганди. Европада Иккинчи жаҳон урушини эмас, айнан ўша урушни буюк уруш деб аташади. Россия ҳукумати вакиллари Украинага босқинни муҳокама қилишда Иккинчи жаҳон уруши давридаги воқеалар билан таққослар қилишни хуш кўришади, аммо тарихчилар ва ҳарбий экспертлар Россия-Украина можароси ривожида кўпроқ Биринчи жаҳон уруши фронтларидаги воқеалар билан ўхшашликларни кўришади. Қайсидир маънода, орасини бутун бир аср ажратиб турган икки уруш ҳақиқатан ҳам ўхшашиб кетади: уларнинг иккиси ҳам — ўз ташаббускорлари риторикасида «мудофаа характеридаги уруш» деб аталади, ҳарбий ҳаракатлар кўпга чўзилган, хандақлар қазилган ва ҳаддан ташқари қонли. «Медуза» Биринчи жаҳон уруши даврига оид фотосуратларни жамлади — улар XX аср бошида дунё қандай қилиб имконсиз бўлиб туюлган ғайриинсоний ва совуқ қонли урушга тўқнашгани ҳақида.

Ғарбий фронтдаги йўналишлардан бирида снаряд ҳосил қилган ва ёмғир суви билан тўлган ўра ёнидан ўтаётган британиялик ҳарбийлар (съёмка вақти номаълум)
Hulton-Deutsch Collection / Corbis / Getty Images
Wikimedia Commons

Австрия эрцгерцоги Франц Фердинанд Босния сербларидан бўлган, «Млада Босна» («Ёш Босния») инқилобий ҳаракати аъзоси Гаврило Принцип томонидан ўлдирилиши Биринчи жаҳон уруши бошланиши учун баҳона (сабаблар анча мураккаброқ эди) бўлганди. Бу ҳодиса 1914 йил 28 июн куни Сараевода рўй беради. Австрия-Венгерия тахти вориси Фердинанд маркази Австрия, Венгрия ва славян ерларидан маркази Вена бўладиган федерация тузмоқчи эди. «Млада Босна» жанубий славян халқлари бир давлат — Буюк Сербияга бирлашиши тарафдори эди. Мазкур фотосуратда 1914 йил 5 июл кунги қўлга олиш жараёни акс этган — аммо, бугунги кунга келиб тарихчилар тахмин қилишича, ўшанда Принцип эмас, тасодифий ўткинчи ушланган. Нима бўлганда ҳам, бу кадрдан Австрия-Венгрияда пропаганда мақсадларида кенг фойдаланилган. 

Bettman / Getty Images

Россия империяси Биринчи жаҳон уруши бошланишида муҳим рол ўйнаган. Июл инқирози чоғида, ҳали Европа можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга уринаётганида, 1914 йил 26 июл куни, Николай II махфий тарзда сафарбарлик бошлайди — «уруш даврига тайёргарлик»ни. Ўша вақтда Сербия ҳали Австрия қўйган ултиматумни рад этмаганди ҳам. Россияда ялпи сафарбарлик 29 июл куни эълон қилинади — ўша куни герман кайзери Вилгелм Николай II га йўллаган телеграммасида тинчлик ёки уруш фойдасига якуний қарор қабул қилиниши учун масъулиятни Россия императори зиммасига юклайди. 1 август куни Германия Россияга уруш эълон қилади. Фотосуратда — Россия империясининг Биринчи жаҳон урушига киришини қўллаб-қувватлаб ўтказилган акция (санаси аниқ эмас). 

Австриялик аскарлар фронтга жўнашдан олдин яқинлари билан видолашмоқда (съёмка вақти номаълум).
Hulton-Deutsch Collection / Corbis / Getty Images

Уруш бошланган маҳалда Учлар иттифоқи (Германия, Австрия-Венгрия, Италия) ва Антанта иттифоқи (Буюк Британия, Россия, Франция) вакилларининг асосий қуроллари милтиқ, пулемёт ва револверлар эди. Авиация аввалига жуда суст ривожланади (жанг қилаётган мамлакатларнинг ҳар бирида ўртача 150–250 тадан самолёт бўлган) ва асосан разведка учун фойдаланилади, аммо вақт ўтиб самолётлар ҳам жангларда қатнаша бошлайди: самолётларга стационар пулемётлар ўрнатилади, улардан қўл билан бомба ташлашга ўтилади. Артиллерия ҳам фаоллик билан тараққий этади — ишлаб чиқариш ҳажми ошади (хусусан, 1916 йилда Сомма дарёси бўйидаги жангларда иттифоқчилар ҳафтасига бир ярим миллиондан ортиқ снаряд учиришган) ва зарбаси кучлироқ бўла бошлайди. 

Австрия-Венгрия қўшини марш қилиб Сербия ҳудуди бўйлаб ҳаракатланмоқда.
Robert Hunt Library / Mary Evans Picture Library 2013 / Scanpix / LETA

Биринчи жаҳон уруши Австрия Сербияга уруш эълон қилиши билан бошланган бўлса-да, биринчи йилда болқон давлати ҳудудида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаганди. Аммо 1915 йил кузида Антантага қарши урушга Болгария қўшилади: ушбу давлат армияси Сербияга бостириб кириб, серб қўшинини Албанияга чекинтиради, уларни қўллаб-қувватлаб турган инглиз-француз қўшини — Грецияга кетишга мажбур бўлади. Сербиянинг қулаши Марказий державага (Италия Антанта сафига ўтиб кетганидан кейин юзага келган Германия, Австрия-Венгрия, Усмонийлар империяси ва Болгария иттифоқи) қуруқлик орқали Туркияга тўғридан тўғри йўл очади.

Немис мерганлари 1914 йил сентябрида Франциянинг шарқий қисмидаги Эна дарёси бўйида француз бўлинмаларига қарши жанг вақтида фронт чизиғидаги позицияси томон ҳаракатланмоқда.
Keystone / Getty Images

Эна бўйидаги жангларда ғолиб томон бўлмайди. Урушнинг узоқ вақт чўзилган позицион босқичи — қонли ва натижасиз турғун уруш айнан шу ердан бошланганди. 

Немисларнинг пулемётчилар ротаси Даркемен яқинидаги (ҳозирда — Россиянинг Калининград области Озерск шаҳри) жанглар вақтида.
Der Grosse Krieg / Art Media / Print Collector / Getty Images

Биринчи жаҳон уруши даврида Шарқий Пруссиянинг Даркемен шаҳри атрофида 1914 йил кузидан 1915 йил февралига қадар жуда кўп жанглар бўлиб ўтган. Бу вақтда қўл пулемёти станоклиси ўрнини эгаллаган ва ўша жанглардаги асосий қуролга айланганди. Ушбу қурол туфайли пиёда бўлинмаларнинг ўт очиш қобилияти ва мобиллиги ошган. 

Россия пиёдалари ҳужумга отланмоқда, 1914 йил (съёмканинг аниқ вақти ва жойи номаълум).
Universal History Archive / Getty images

Россия империяси қўшини икки фронтда жанг қилган — Шарқий фронтда Австрия-Венгрия армиясига қарши ва Кавказда турклар билан. 1914 йилда Россия Галиция жангида ғалаба қозониб, амалда Шарқий Галицияни тўлиқ ва Ғарбий Галицияни қисман эгаллайди (бу бугунги Украинанинг ғарбий қисми бўлиб, ўша вақтда Австрия-Венгрия таркибига кирган). Россия армиясининг яна бир муваффақияти 1916 йил июнида Брусилов қўшинларининг ёриб ўтиши бўлганди — бу Биринчи жаҳон урушида йўқотишлар сони бўйича энг йирик амалиёт эди (уч ярим ой ичида икки миллионга яқин киши ҳалок бўлган). Натижада Россия Буковина ва Жанубий Галицияни эгаллайди, Германия эса Ғарбий фронтдан каттагина кучларини Шарқий фронтга ўтказишга мажбур бўлади — бу эса Франциядаги иттифоқчилар ҳолатини анча енгиллаштиради. 

Франциянинг Сомма дарёси бўйидаги жанглар вақтида яраланган қуролдошини икки ғилдиракли замбилда олиб кетаётган британиялик аскарлар — бу инсоният тарихидаги энг йирик жанглардан бири бўлганди.
Robert Hunt Library / Mary Evans Picture Library 2013 / Scanpix / LETA

Британ ва француз қўшинлари бир бўлиб, немисларга қарши олиб борган жанглар 1916 йил июлидан ноябрига қадар давом этган — бу муддат ичида 1 миллиондан ортиқ киши ҳалок бўлган ва яраланган. Соммадаги жанг танклар қўлланган илк жанг бўлганди; унда авиация ҳам муҳим рол ўйнаган. Жангдан кейин стратегик ташаббус Марказий державадан Антантага ўтади — ва бу немис қўшинларининг руҳий ҳолати ва жанговарлигига таъсир кўрсатади. 

Православ руҳоний Россия армиясининг Сувалки шаҳридаги (ҳозирда у Полша шарқидаги шаҳар ҳисобланади, ўша вақтда Россия империяси ҳудудига кирарди) ҳарбий ҳоспиталида аскарларни чўқинтирмоқда.
Bettman / Getty Images
Немис қўшини 1914 йил август ойи охирида Шарқий Пруссиядаги Танненберг шаҳри яқинидаги жангдан кейин (уни «Самсонов операцияси», «Самсонов фалокати» ёки «Гинденбург операцияси» деб ҳам номлашади) россиялик ҳарбий асирларни Берлинга олиб кетмоқда.
Paul Thompson / FPG / Getty Images

Жанг давомида қўмондонлик хатоси туфайли Россия бўлинмалари тор-мор этилади ва 50 минг киши асир тушади, улар орасида тўққиз генерал ҳам бор эди. Аммо Германия бу ғалабага эришиш ва Шарқий Пруссияни сақлаб қолиш учун регионга Ғарбий фронтдаги қўшинларнинг бир қисмини олиб ўтишга мажбур бўлганди — натижада Францияни тезлик билан эгаллаб олиш имконияти қўлдан бой берилади. Айнан Танненберг яқинидаги жангдан кейин Биринчи жаҳон уруши икки фронтдаги узоқ чўзиладиган урушга айланади. 

Немис аскарлари Ғарбий фронтда хандақ қазимоқда, 1916 йил.
Buyenlarge / Getty Images

Айнан Биринчи жаҳон уруши йилларида хандақлар урушларнинг одатий элементига айланади. Немисларнинг окоплари иттифоқчиларнинг доимо ёмғир сувига тўладиган ва техникалар тиқилиб қоладиган окопларига қараганда кенгроқ ва яхши мустаҳкамланган бўларди. 

Немисларнинг «Блюҳер» номли зирҳланган крейсери 1915 йил 24 январида Доггер-банк яқинида (Шимолий денгизда, Буюк Британия соҳилларидан тахминан юз километр масофадаги саёзлик) британлар ҳарбий кемалари билан жангдан кейин чўкиб кетади.
Fine Art Images / Heritage Images / Getty Images

«Блюҳер»да 768 киши ҳалок бўлади. Британ флоти жангда ғолиб чиқади. Биринчи жаҳон уруши вақтида денгизда ҳам қатор муҳим жанглар бўлиб ўтган — масалан, 1915 йилги Дарданелл операцияси ва бутун уруш давомида энг йирик денгиз жанги бўлган, 1916 йил Даниянинг Ютландия яримороли соҳиллари яқинида бўлиб ўтган жанг. Бундан ташқари, «чекланмаган сувости урушлари» олиб бориларди. 

Немислар аэростати транспортировка арафасида Полшадаги тураргоҳда, 1916 йил.
Haeckel Brothers /Paul Thompson / FPG / Getty Images

Аэростатлар можаронинг барча вакиллари томонидан артил­лерияни кузатиш, шунингдек разведка ва ҳарбий алоқа воситаси сифатида қўлланарди. Хусусан, уруш бошида Германияда фақат 27 та аэростат бўлган бўлса, уруш охирига келиб — 214 та бўлган; Францияда — уруш бошида 12 та, охирида 200 та; Россияда — уруш бошида 27 та, охирида 83 та эди. 

Немисларнинг артиллерия зарбасига учраган тиббиёт араваси (конка)
Hulton Archive / Getty Images
Француз армиясининг мобил каптархонаси. Почта кабутарлари Биринчи жаҳон урушига қадар ҳам урушларда кенг қўлланган — масалан, франко-прусс урушида (1870–1871) ва рус-турк (1877–1878) урушида.
Bettman / Getty Images
Британия гидросамолёти пилоти қўлида почта кабутари билан. 1918 йил боши
Imperial War Museum / Mary Evans Picture Library 2013 / Scanpix / LETA
Ғарбий фронт узра ҳаво жанги (съёмка санаси ва жойи номаълум)
Bettman / Getty Images
Шарқий фронтда немисларнинг кимёвий газ билан ҳужумининг ҳаводан кўриниши
Bettman / Getty Images

Биринчи жаҳон уруши позицион тус олгани учун, юриш операциялари кўп ҳолларда самарасиз ёки имконсиз эди. Рақиб мудофаасини ёриб ўтиш учун ҳарбийлар тарихда илк бор заҳарловчи моддалардан фойдалана бошлайди — кўздан ёш сиздирувчи газдан тортиб ўта заҳарли хлор, фосген ва ипритгача. 

Британиянинг илк бор 1906 йилда сувга туширилган «Мавритания» лайнеридан Биринчи жаҳон уруши даврида қўшинларни ташиш (кема корпуси ҳам чалғитувчи камуфляж билан қопланганди) ва ҳоспитал кема сифатида фойдаланилади.
Apic / Bridgeman / Getty Images

Урушга АҚШ қўшилгач, «Мавритания» минглаб америкалик аскарларни Европага ташиган. Лайнер 1919 йилда фуқаролик хизматига қайтади. 

Британларнинг Mark IV танклари Франция шимолидаги, немис қўшини томонидан оккупация қилинган Камбре шаҳри атрофида юриш бошламоқда.
Daily Herald Archive / SSPL / Getty Images

Камбре атрофидаги жанг тарихга танклар кенг миқёсда қўлланган илк жанг сифатида киради — бу ўша урушнинг янги ва муҳим қуроли бўлганди. 1917 йил 20 ноябридан 6 декабрига қадар инглиз қўмондонлиги Германия армиясининг мудофаа позицияларини ёриб ўтиш учун илк марта танклар билан (476 та) ёпирилма ҳужум ўтказади. Дастлабки уринишдаги муваффақиятга қарамай, британлар Германия фронтини ёриб ўта олмайди.

Камеронларнинг 10-баталёни (шотланд ўқчилари) Франция шимолидаги Аррас шаҳри яқинида хандақлар бўйлаб олдинга ҳаракатланмоқда, 1917 йил 24 март.
Imperial War Museum

Аррас яқинидаги юриш иттифоқчиларга германияликлар мудофаасига чуқур киришга имкон беради: британлар қатор ҳудудларни эгаллаб олади ва душман армиясининг катта кучларини ўзига жалб этади — бу эса Эна дарёси бўйида бошқа бир кенг кўламли юриш амалиёти ўтказаётган (Нивел юриши) французлар ҳолатини яхшилайди. Аммо Аррас атрофидаги юришдаги муваффақиятни ривожлантиришнинг имкони бўлмайди, Эна бўйидаги жанглар эса маъносиз қурбон бериш рамзига айланади (икки томондан 300 мингдан ортиқ ҳарбийлар ҳалок бўлган). 

Британия армияси аскарлари ва танклари Фландриядаги жанглардан бирида (съёмка санаси номаълум)
Bettmann / Getty Images
Британиянинг Чилвелл шаҳридаги ўқ-дори ишлаб чиқариш заводида снарядларни бўяётган  ишчилар, 1917 йил. Бу завод мамлакатдаги энг йирик заводлардан бири эди
Horace Nicholls / Imperial War Museum / Getty Images
Италия шимолидаги Бергамо шаҳрида Коллеони капелласи ичкарисида қум тўлдирилган қоплардан тикланган истеҳком.
Museo Centrale del Risorgimento / Mondadori / Getty Images

Уруш бошида Германия ва Австрия-Венгрия билан Учлар иттифоқи таркибида бўлган мамлакат расман бетарафлик сайлайди, аммо 1915 йилда Антанта томонига ўтади. Италия фронт бутун Австрия-Италия чегараси бўйлаб чўзилган, бу ҳудуддаги жанглар ҳам Ғарбий фронтдаги каби позицион тус олганди. 

Окопда хат ёзаётган аскар (қайси армияга мансублиги — номаълум), 1917 йил декабр. Уруш якунига — бир йилдан ортиқроқ вақт бор
Bettman / Getty Images
Ғарбий фронт, 1918 йил
Universal History Archive / Universal Images Group / Getty Images
Британиялик ярадор ҳарбийлар (съёмка жойи ва санаси номаълум)
Bettman / Getty Images
Франция шимолидаги Конде-сюр-лʼЭско шаҳри яқинидаги Камбредаги жангдан кейин Британия дала ҳоспиталидаги ҳолат, 1918 йил октябр. Уруш якунига — бир ой қолган
David McLellan / Imperial War Museum
Россиялик ва австриялик аскарлар биродарлиги (икки томон ҳарбийлари ўзаро келишган ҳолда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши), 1917 йил.
ТАСС / Profimedia

Шарқий фронтда биродарлик ҳолаатлари 1916 йилдан оммавий тус олади, 1917 йил пасха ҳафтасида эса унда юздан ортиқ полклар иштирок этади. Болшевиклар ҳокимиятга келишгач, Россия армиясида бундай биродарлик рағбатлантирила бошланади: янги ҳукумат шу тариқа фронтдаги қурбонлар сонини камайтиришга, уруш якунланиши ва Германиядаги инқилобни яқинлаштиришга умид қилишади. Ленин биродарликни «омманинг инқилобий ташаббуси, мазлум тоифаларнинг виждони, заковати ва жасорати уйғонишининг намоён бўлиши» деб атаган. 

Австрия-Венгрия ҳарбийлари сербиялик асирларни отиб ташламоқда, 1917 йил.
Wikimedia Commons

Югославиянинг 1924 йилги расмий маълумотларига кўра, Биринчи жаҳон уруши йилларида серб армиясининг 365 минг ҳарбийси ҳалок бўлган. Тинч аҳоли орасидаги йўқотишлар бўйича аниқ маълумотлар йўқ, аммо 1915 йилнинг ўзида тиф эпидемияси туфайли 150 минг серб ҳалок бўлгани маълум. 

Белгиядаги шаҳар ва Ғарбий фронтдаги муҳим пункт бўлган Ипрдаги вайронгарчилик (1918 йил кузи).
Bettman / Getty Images

Бу ерда бешта йирик жанг бўлиб ўтган: 1915 йилда немислар тарихда илк бор кимёвий қурол — хлор қўллаган — бу 1917 йилда ҳам такрорланган, шунингдек қурол сифатида кўздан ёш сиздирувчи газ, ёки иприт ҳам қўлланган. Сўнгги жанг 1918 йил октябрда — уруш якунига бир ой қолганида бўлиб ўтган. 

Мавзуга оид