Жаҳон | 22:49 / 29.07.2024
4613
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинага 1,7 миллиард долларлик иккита қурол пакетини ажратди

Ҳарбий ёрдам доирасида Қўшма Штатлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ўқ-дорилар ва бошқа қуролларни етказади.

Фото: defence-ua.com

АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 1,5 миллиард доллар ва 200 миллион доллар миқдорида иккита янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди.

«АҚШ Мудофаа вазирлиги Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) жамғармаларидан 1,5 миллиард долларлик йирик ёрдам пакетини эълон қилади», дейилади Пентагон хабарида.

200 миллион долларлик иккинчи ёрдам пакети Киевга АҚШ президенти фармони билан маблағ ажратиш имконини берувчи Президентлик ваколати механизмидан фойдаланган ҳолда юборилади.

Ҳарбий ёрдам доирасида Қўшма Штатлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ўқ-дорилар, HIMARS учун снарядлар, RIM-7 ракеталари, шунингдек, Javelin учун миномёт ва ўқ-дорилар билан таъминлайди. Бундан ташқари, ёрдам пакетлари хавфсиз алоқа тизимлари ва сунъий йўлдош тасвирлари хизматларини ўз ичига олади.

Мавзуга оид