Спорт | 20:31 / 29.07.2024
7912
2 дақиқада ўқилади

Канада аёллар футбол миллий жамоаси Олимпиадада жосуслик қилгани учун жазоланди

Бош мураббий дисквалификация қилинди ва жамоадан 6 очко олиб ташланди. Оқибатда Олимпия чемпиони Канада медаллар учун курашдан чиқди.

Фото: AFP/Getty Images

Париж Олимпиадасида иштирок этаётган Канада аёллар футбол миллий жамоасидан 6 очко олиб ташланди. Канада ташкилий қўмитасининг бир неча аъзолари, жумладан, бош мураббий ҳам ўйинларда ишлашдан четлатилди. Улар ҳалол ўйин қоидаларини бузганликда айбланди.

Аниқланишича, 22 июл куни жамоа ходими Канаданинг бўлажак рақиби Янги Зеландия аёллар миллий жамоаси машғулот ўтказаётган майдон атрофида дрон учириб, уларни хуфёна кузатган.

Франция расмийлари дронни Канада жамоаси таҳлилчиси Жои Ломбард учирганини аниқлаган. Оқибатда, у ва ёрдамчи мураббий Жасмин Мандер ўйинлардан четлатилди. Франция прокуратураси дрон операторини ҳибсга олди. У айбига иқрор бўлган ва 8 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Бош мураббий Беверли Пристман янги зеландияликларга қарши ўйинда жамоани бошқармасликка қарор қилди ва кейинроқ Канада МОҚ томонидан Олимпия ўйинларининг қолган қисмига дисквалификация қилинди. Мураббийнинг ўзи, биринчи хабарлардан сўнг, ёрдамчиларининг номақбул хатти-ҳаракатлари ҳақида билмаслигини айтди.

Канада Янги Зеландия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундан сўнг, ФИФА ундан 6 очкони олиб ташлади.

Ломбарди, Пристман ва Мандер ФИФА томонидан 12 ойга дисквалификация қилинди, Канада футбол федерацияси ҳам 225 минг доллар жаримага тортилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди