Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиаданинг иккинчи кунидан кейин Ўзбекистон кучли ўнликда. Бугун яна 8 спортчи баҳсларга киришади
Бугун яна икки дзюдочи ва икки боксчи, жумладан Баҳодир Жалолов, шунингдек, Ўзбекистон делегацияси байроқдорларидан бўлган қиличбоз Зайнаб Дайибекова баҳсларга қўшилади.
Дзюдочи Диёра Келдиёрованинг финалдаги ғалабасидан кейин Ўзбекистон делегацияси 1 та олтин медал билан умумий рейтингда 10-ўринда жойлашди.
Япония (4–2–1), Австралия (4–2) ва АҚШ (3–6–3) кучли учликни ташкил этган.
Марказий Осиё вакиллари орасида Қозоғистон 1 олтин ва 3 бронза медал қўлга киритган ҳолда 8-ўринда бормоқда.

29 июл куни Ўзбекистон вакиллари қиличбозлик, дзюдо, бокс, сузиш ва академик эшкак эшиш бўйича баҳсларда қатнашади.
Бугунги баҳсларда жами 8 нафар ўзбекистонлик медаллар учун ўз имкониятини синаб кўради:
- 13:00 дан сўнг. Дзюдо (57 кг). Шукуржон Аминова – Зулейҳа Дабонне (Кот д'Ивуар), (1/16 финал)
- 13:00 дан сўнг. Дзюдо (73 кг). Муроджон Йўлдошев – Данияр Шамшаев (Қозоғистон), (1/16 финал)
- 13:25. Қиличбозлик (сабля). Зайнаб Дайибекова – Ю Жинсу (Корея Республикаси), (1/16 финал)
- 13:40. Академик эшкак эшиш. Енгил вазнли жуфтлик (ўтиш босқичи). Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев)
- 14:28. Сузиш (800 метрга эркин усулда). Иля Сибирцев, (саралаш, 1-гуруҳ)
- 15:04. Бокс (63,5 кг). Руслан Абдуллаев – Мигел Рамирес (Мексика), (нимчорак финал)
- 20:06. Бокс (+92 кг). Баҳодир Жалолов – Омар Шиҳа (Норвегия), (нимчорак финал).
Мавзуга оид
08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди
12:39 / 06.02.2025
Жалоловнинг Спилмондга қарши жанги бекор бўлди
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
17:11 / 29.11.2024