Самарқандда 15 йўловчини олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси жазоланди
Автомашина салонида вояга етмаган болалар ва оналар бўлган. Ҳайдовчи уларни «айлантиргани олиб кетаётганини» айтган.
Самарқанд вилоятида Damas автомашинаси ҳайдовчиси 15 нафар бола ва онани олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд қилинишича, Самарқанд шаҳри, Спитамен кўчасида Damas автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, салонида ҳайдовчидан ташқари 15 нафар йўловчи (вояга етмаган болалар ва оналар) борлиги аниқланган. Ҳайдовчи буни «болаларни айлантиргани олиб келаётгани» билан изоҳлаган.
Ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Аввлароқ, Қаршида DAMAS автомобилида 25 нафар болани ташиган ҳайдовчи, Жиззахда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган Damas ҳайдовчиси 14 нафар йўловчини олиб кетаётгани аниқланган эди.
Мавзуга оид
12:50
ОИИБ Самарқандда ўтадиган йиллик йиғилиши дастурини эълон қилди
09:54 / 20.09.2024
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
17:12 / 13.09.2024