Ўзбекистон | 10:00 / 30.07.2024
5753
4 дақиқада ўқилади

Air Samarkand авиакомпанияси Жиддага илк парвозини муваффақиятли амалга оширди

Фото: Air Samarkand

2024 йил 30 июль куни Air Samarkand A321neo самолётида Самарқанд – Жидда йўналишида биринчи йўловчи рейсини амалга оширди. Ушбу парвоз авиакомпания фаолиятида янги босқични очди.

Самолёт Самарқанддан 0:05 да учиб, Жидда (Саудия Арабистони)га биринчи 188 нафар йўловчини маҳаллий вақт билан соат 3:10 да етказиб берди. Айнан ушбу шаҳардан зиёратчилар анъанавий тарзда мусулмон оламининг муқаддас шаҳарлари – Макка ва Мадинага йўл олишади. Самолёт келганидан икки соат ўтгач, Самарқандга қайта учиб кетди. Шу куни Самарқанддан соат 15:00 да жўнаб, Жиддага маҳаллий вақт билан 18:20 да етиб борадиган яна бир рейс режалаштирилган. Келгусида авиакомпания ҳар сешанба куни иккита рейсни амалга оширади.

Air Samarkand авиакомпаниясининг Қирол Абдулазиз номидаги халқаро аэропортга биринчи рейслари Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги авиация алоқаларини ривожлантиришдаги муҳим қадам ҳисобланади. Янги йўналишнинг йўлга қўйилиши Ўзбекистон мусулмонлари орасида ҳам муҳим воқеа бўлиб, ислом оламидаги азиз ва муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишнинг қулай йўлини тақдим этади.

Жидда - Араб дунёсининг ҳақиқий марваридидир. Бу Саудия Арабистонининг иккинчи йирик шаҳри ва “иқтисодий пойтахти”дир. Зиёрат билан бир қаторда, бу шаҳар сайёҳлик йўналиши сифатида ҳам катта қизиқиш уйғотади: Қизил денгиз соҳилида ҳашаматли меҳмонхоналар, пляжлар ва савдо марказларига эга Корниш курорти жойлашган. Қирол Фаҳднинг афсонавий фаввораси ҳам шу ерда ҳамда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Ал-Баладнинг тарихий кварталида маржон тошидан ясалган анъанавий бинолар сақланиб қолган. 

Таъкидлаш жоизки, Air Samarkand авиакомпанияси нафақат Жиддага, балки Мадинага ҳам рейсларни режалаштирган — улар 2024 йилнинг август ойида Самарқанддан Airbus А330 самолётида йўлга қўйилади. Рейслар EasyBooking агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Air Samarkand компанияси бош директори Зафар Бутаев шундай деди: “Биз йўловчиларимизга саёҳат ва маънавий ривожланиш учун янги имкониятларни тақдим эта олганимиздан фахрланамиз. Компаниямизнинг янги рейслари Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ва биз барча рейсларимизда юқори даражадаги қулайлик ва хавфсизликни таъминлашга интиламиз. Air Samarkand'ни танлаганлари учун ҳурматли мижозларимизга миннатдорлик билдирамиз!”

“Air Samarkand Жиддага Самарқанддан парвозларни бошлаганидан хурсандмиз. Air Samarkand билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги йирик аэропорт билан алоқасини янада ривожлантиришга ва ташриф туризмининг ўсишига ёрдам беради”, - дея таъкидладилар JEDCO бош директори, жаноб Мазен Джохар ва Air Connectivity дастурининг бош директори, жаноб Maжид Хан.

“Марказий Осиёдаги муҳим мавқега эга Ўзбекистон Саудия Арабистони учун ҳали етарли даражада қамраб олинмаган бозор ҳисобланади. Биз “Air Samarkand” авиакомпаниясини Жиддада қутлаймиз ва Саудия Арабистонининг кашф этилмаган мўъжизаларини ўзбекистонлик сайёҳлар билан баҳам кўришни интиқлик билан кутамиз”, - деди Саудия туризм бошқармасининг Европа ва Америка бўйича Президенти жаноб Ҳазим Алҳазми.

Биринчи рейс йўловчилари аэропортда рўйхатдан ўтиш жараёни, авиакомпания хизмати ва умуман парвоз ҳақида ижобий фикр айтиб, борт кузатувчиларнинг ғамхўрлигини ва Air Samarkand рейсларида тақдим этилган ҳалол таомларга юқори баҳо беришди. 

Air Samarkand жадал ривожланишини давом эттирмоқда ва маршрут тармоғини мунтазам равишда кенгайтирмоқда. Саудия Арабистонига янги рейслардан ташқари, авиакомпания Airbus A321neo ва А330-300 самолётларида Истанбул, Шарм ал-Шайх ва Нячангга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади.

4.jpg
6.jpg
5.jpg
3.jpg
2.jpg
1.jpg

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери