Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти: Исроилнинг Ливанга эҳтимолий ҳужуми жиддий хато бўлади
Эрон президенти Пезешкиён француз ҳамкасби Эммануэл Макрон билан телефон орқали мулоқот қилди
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Исроилнинг Ливанга эҳтимолий ҳужуми оғир оқибатларга олиб келадиган жиддий хато бўлишидан огоҳлантирди.
Эрон расмий ахборот агентлиги IRNA хабарига кўра, президент Пезешкиён француз ҳамкасби Эммануэл Макрон билан телефон орқали мулоқот қилган.
Суҳбат чоғида томонлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ва минтақавий тадбирларни муҳокама қилдилар.
Пезешкиён Макронга Эроннинг Франция билан муносабатларни ҳалоллик ва ўзаро ишонч асосида ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Исроил ҳужумлари оқибатида минтақада юзага келган тарангликка тўхталган Пезешкиён, Ливаннинг жанубий чегараларида Исроил билан кескинлик кучайишидан хавотир билдирди.
«Сионистик режимнинг Ливанга ҳужуми жиддий хато бўлиб, у даҳшатли оқибатларга олиб келади», - дея огоҳлантирди Эрон президенти.
Франция президенти Макрон, ўз навбатида, Эроннинг Франция ва бошқа Европа давлатлари билан муносабатлари ривожланишига умид билдирди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025