Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро иқтисодиёт олимпиадасида совриндор бўлди
Ҳонконг мезбонлик қилган мусобақада 10-синф ўқувчиси Жасурбек Ризоқулов бронза медалга эга чиқди.
22-31 июл кунлари Ҳонгконгда ўтган Халқаро иқтисодиёт олимпиадасида Ўзбекистон илк марта совриндорлар қаторидан ўрин олди.
52 та давлатдан 250 дан ортиқ ўқувчи иштирок этган олимпиадада Қашқадарё вилоятидаги президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Жасурбек Ризоқулов бронза медалини қўлга киритди. Бу Ўзбекистон учун иқтисодиёт олимпиадасидаги илк медал сифатида тарихга кирди.
Ўзбекистон ушбу олимпиадада беш кишилик таркиб билан иштирок этган. Ушбу таркиб эса жорий йилнинг апрел ойида аниқланганди.
Маълумот учун, Халқаро иқтисодиёт олимпиадаси (IEO) ҳар йили бутун дунё бўйлаб ўрта мактаб ўқувчилари учун иқтисод ва молия йўналишлари бўйича ўтказиладиган танловдир.
Мусобақа 2007 йилда иқтисод бўйича Нобел мукофоти совриндори Эрик Маскин томонидан қўллаб-қувватланган. Олимпиада бутун дунё бўйлаб ўрта мактабларда иқтисодиёт ва молиявий саводхонлик бўйича таълимни тарғиб қилиш мақсадида ўтказиб келинади.
Мавзуга оид
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади
21:50 / 30.04.2025
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ
10:21 / 22.04.2025