Ўзбекистон | 22:42 / 30.07.2024
4619
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Wizz Air авиакомпанияси рейси 17 соатга кечиктирилди

Парвоз техник сабабларга кўра кечиктирилган, йўловчилар меҳмонхона билан таъминланган.

Фото: Uzbekistan Airports

Тошкент вақти билан соат 12:05 да парвоз қилиши керак бўлган Wizz Air авиакомпаниясининг Тошкент–Абу-Даби (5W7160) йўналиши бўйича рейси техник сабабларга кўра аэропортда қолмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.

Қайд қилинишича, Венгриянинг Wizz Air авиакомпаниясига ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун вақт керак бўлган. Мазкур рейснинг 105 нафар йўловчиси, жумладан, хорижлик фуқаролар авиакомпания томонидан меҳмонхонага жойлаштирилган.

Тошкент – Абу-Даби йўналиши бўйича парвоз 31 июл куни соат 4:00 да амалга оширилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид