Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ChatGPT «кенгайтирилган овоз режими» ёрдамида янада яхшироқ суҳбатдошга айланади
Ушбу режимда овозлар роботлашган товушлардан фарқли ўлароқ ҳақиқий инсонники каби жаранглайди.
OpenAI компанияси жорий йил бошида ChatGPT’нинг энг сўнгги версияси учун янгиланган овоз режимини намойиш этганида барча фойдаланувчилар ҳайратига сабаб бўлганди. Одамлар ўрганиб қолган Alexa ёки Siri каби рақамли ёрдамчиларнинг роботлашган овозларидан фарқли ўлароқ ChatGPT’нинг кенгайтирилган овозли режими ҳақиқий инсонники каби жаранглайди. У реал вақтда янграйди, керакли вақтда тўхташларни амалга оширади, кимдир ҳазил қилса, кулган инсон товушини чиқариши ва гапираётган одамнинг овоз тонидан унинг ҳиссий ҳолатини баҳолаши мумкин.
30 июлдан чат-ботнинг энг сўнгги версияси ChatGPT-4о ёрдамида ишлайдиган кенгайтирилган овоз режими пулли фойдаланувчилар эътиборига ҳам ҳавола этилди. Кенгайтирилган овоз режими «Plus» режимидаги айриб обуначилар гуруҳи ўртасида тарқатилмоқда, куздан бошлаб у «Plus»нинг барча фойдаланувчиларига тақдим этилиши режалаштирилган.
OpenAI компаниясининг маълум қилишича, охирги ойлар давомида сунъий интеллект ёрдамида овоз имкониятлари «45 тилда сўзлашувчи ва 29 та турли географик минтақада яшовчи тестларлар томонидан» синовдан ўтказилган.
Хавфсизлик чоралари нуқтаи назаридан овоз режими дубляж актёрлари билан биргаликда яратилган тўрт турдаги овоздан бошқасидан фойдалана олмайди. Шунингдек, сунъий интеллект муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган мусиқа ёки бошқа аудиоматериалларни яратишга йўналтирилган маълум сўровларни блоклайди.
Кенгайтирилган овоз режими олдинроқ намойиш этилган версиясидан муҳим бир жиҳати билан фарқ қилади: фойдаланувчилар OpenAI май ойида намойиш этган Скарлетт Йоханссоннинг овозидан фойдалана олмайди. Компаниянинг таъкидлашича, ушбу овоз аслида бошқа актёр ёрдамида яратилган ва актрисанинг шикоятидан кейин «ҳурмат юзасидан» ундан фойдаланиш тўхтатилган.
ChatGPT’нинг кенгайтирилган овоз режимини ишга туширилиши ўтган ҳафта OpenAI сунъий интеллект технологиясига асосланган қидирув тизимини тест қилаётганини эълон қилганидан кейин содир бўлди. Охир-оқибат OpenAI’нинг қидирув тизими онлайн-қидирув соҳасида етакчи бўлган Google’га жиддий рақобатчига айланиши мумкин.
Мавзуга оид
18:30 / 15.05.2025
Қозоғистонда давлат хизматчиларига ChatGPT’дан фойдаланиш тақиқланди
22:14 / 24.04.2025
Америкалик аёл ChatGPT ёрдамида ўзида саратон борлигини аниқлади
00:30 / 16.04.2025
OpenAI компанияси ўз ижтимоий тармоғини яратиш устида иш олиб бормоқда
18:53 / 15.04.2025