Ўзбекистон | 00:00 / 31.07.2024
15661
2 дақиқада ўқилади

Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга иккита зотдор от совға қилди

Фото: Telegram/Kadyrov_95

Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга туғилган куни муносабати билан иккита зотдор от совға қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналига ёзиб қолдирди.

«Бугун Грознийда ‘Аҳматʼ Осиё жанг лигаси президенти Нодир Қодировга иккита зотдот отни топширдим. Бу бошқа катта акамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтиб кетган туғилган куни учун совға. Унинг ушбу олийжаноб ҳайвонларга муҳаббатини билган ҳолда, ишонаманки, совға маъқул келади. Отлар ёш бўлсада, турли мусобақаларда ўзини мувафаққиятли кўрсатган», — деб ёзади Қодиров.

Шунингдек, Чеченистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига ўз номидан энг яхши тилакларини етказиб қўйишларини сўраган. У Чеченистон Республикаси минтақалар ўртасидаги қалин биродарлик алоқалари юзага келганини қадрлаши ва фахрланишини, шубҳасиз, бунда шахсан Шавкат Мирзиёевнинг хизмати катта эканини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов Чеченистон етакчисига Шавкат Мирзиёевнинг совғасини — Тошкентдаги Мўйи Муборак мадрасасида сақланаётган қадимий Қуръон қўлёзмасининг нусхасини топширган эди.

2022 йилда эса Рамазон ҳайити байрами арафасида Чеченистонга ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси Рамзан Қодировга президент Шавкат Мирзиёев номидан табрик ва «Пои Калон ансамбли»нинг олтин ва кумушдан ясалган 3Д суратини топширганди.

Мавзуга оид