Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла мухолифати сайлов якунлари бўйича янги митингларни ваъда қилмоқда
Мухолифат сайлов участкалари баённомалари билан танишиш имкониятига эга эканлигини ва ўз ғалабасини тасдиқлаши мумкинлигини билдирди. Расмийлар исён ҳақида гапирмоқда. Минтақадаги аксарият давлатлар сайловларнинг расмий натижаларини тан олмаган.
Венесуэла мухолифати мамлакатнинг амалдаги раҳбари Николас Мадуро ғолиб деб эълон қилинган президентлик сайловлари расмий натижаларига қарши норозилик намойишларини давом эттиради. Бу ҳақда Vente Venezuela мухолифат ҳаракати етакчиси Мария Корина Мачадо 30 июл, сешанба куни маълум қилди.
Мухолифатнинг ишончли ғалабаси
Мачадонинг тушунтиришича, жорий ҳукумат мухолифлари сайлов участкаларидаги протоколлар 73,2 фоизи билан танишиш имкониятига эга бўлди. Унинг сўзларига кўра, Венесуэланинг барча штатларида мухолифат номзоди Эдмундо Гонсалес Уррутиа жами 6,2 миллиондан ортиқ овоз тўплаган, Мадуро эса - бор-йўғи 2,7 миллион. Мустақил кузатувчилар ҳам мухолифатнинг ишончли ғалабаси ҳақида гапирган.
Бир кун аввал юз минглаб одамлар Венесуэла шаҳарлари кўчаларига чиқди. Улардан уч нафари полиция билан тўқнашувда ҳалок бўлди, деб ёзади El Nacional газетаси. Хавфсизлик кучлари олти мухолифатчи бошпана олган Аргентина элчиси қароргоҳига бостириб киришга уринди. Мачадо 30 июл куни БМТнинг Каракасдаги биноси олдида янги норозилик намойишини эълон қилди.
Мадуронинг ғалабасини хорижда ким тан олди?
Венесуэла Марказий сайлов комиссияси Мадуронинг сайловлардаги ғалабасини тасдиқлади. МСК маълумотларига кўра, сиёсатчи 51,2 фоиз, мухолифатчи Гонсалес эса 44,2 фоиз овоз олган. Мадуро мамлакатни 2013 йилдан бери бошқариб келмоқда ва келаси йили яна олти йиллик муддатда иш бошлаши мумкин. У ўз ғалабаси ҳақида маълум қилди ва рақибларининг ҳаракатларини исён деб атади.
АҚШ, Аргентина, Коста-Рика, Эквадор, Гватемала, Панама, Парагвай, Перу, Доминикан Республикаси ва Уругвай расмийлари Америка давлатлари ташкилоти (АДТ)ни «сайлов натижаларини ҳар томонлама ўрганиш»га чақирди. Америка қитъасининг барча давлатларини бирлаштирган АДТ 31 июл куни фавқулодда мажлис учун йиғилади.
Венесуэла ҳукумати еттита пойтахтдан дипломатларни чақириб олишини эълон қилди. Шу билан бирга, Мадуронинг ғалабасини Россия, Хитой, Эрон ва Сербия тан олди.
Мавзуга оид
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди
11:02 / 28.03.2025
Венесуэла президенти АҚШ давлат котибини «аҳмоқ» деб атади
22:09 / 26.03.2025