Дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Ўзбекистон бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +34…+39 бўлади.
Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ва Тошкент вилояти айрим тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари +34…+39 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +40…+42 даража бўлади. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 2−7 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 8−10 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечалари асосан +24…+26, кундуз кунлари +37…+39 даража бўлади.
Мавзуга оид
15:45 / 11.11.2024
Ҳафта ўрталарида Ўзбекистонда кечаси ҳаво ҳарорати нолдан пастга тушади
12:21 / 11.11.2024
12 ноябр куни ҳарорат 19 даражагача кўтарилади
14:31 / 09.11.2024
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
11:18 / 09.11.2024