Венесуэла президенти: Мамлакатда фуқаролар уруши бошланишига йўл қўймаймиз
Венесуэла империализм, фашизм ва жиноятчилар қўлига тушмайди, деди Николас Мадуро.
Венесуэла ҳукумати президентлик сайловларидан кейин бошланган норозилик намойишлари туфайли мамлакатда фуқаролар уруши авж олишига йўл қўймайди.
Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро Каракасдаги Мирафлорес саройида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Биз зўравонликни қўзғатаётган ёмон ниятли фаолларга нисбатан бағрикенглик кўрсатамиз. Биз уларни ким молиялаштираётганини биламиз», – деди давлат раҳбари.
Мадуронинг таъкидлашича, намойишлардан мақсад мамлакат иқтисодиётига зарар етказишдир. «Венесуэла империализм, фашизм ва жиноятчилар қўлига тушмайди. Биз мамлакатда фуқаролар уруши бошланишига йўл қўймаймиз», — деди Мадуро.
Венесуэла президенти аниқ номларни айтмай, кўчадаги тартибсизликларда АҚШни айблади. «Одамлар буни билишади. Аммо, агар империя ўзининг жиноий режасини амалга оширмоқчи бўлса, биз Ватанимизни охиригача ҳимоя қиламиз. Биз халқимизни ҳимоя қиламиз», — дея қўшимча қилди президент.
Мадуронинг айтишича, расмийлар сайлов натижаларига оид барча мавжуд протоколларни ошкор қилади. «Яна қанча далиллар келтиришимиз керак? Нега мамлакатни урушга тортмоқчисиз? Нега Венесуэлага қарши бундай кампания? Мен ёлғондан қўрқмайман ва ҳақиқатга тик қарайман. Мен ҳеч қачон Марказий разведка бошқармаси (АҚШ МРБ) агенти бўлмаганман ва бўлмайман ҳам», — деди давлат раҳбари Қўшма Штатларни мамлакатда тартибсизликлар қўзғатаётганликда айблаб. «Афғонистон, Ливия ва Ироқдаги урушлар ва ўлимлар учун сиз жавобгарсиз», — дея қўшимча қилди Мадуро.
Мавзуга оид
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
20:30 / 24.09.2024